Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорабоғда яна ўт очилди, ярадорлар бор

1735

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тугагандан ва минтақада Россия ва Туркиянинг тинчликпарварлик ҳаракатлари бошланганидан бери биринчи марта сулҳ бузилган

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг шанба куни чоп этилган бюллетенида айтилган.

“Россия тинчликпарвар кучлари контингенти Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазифаларни бажаришда давом этмоқда. Йигирма учта кузатув пунктларида Россия тинчликпарвар кучлари туну-кун вазиятни кузатиб боришмоқда ва сулҳ режимига риоя этилишини назорат қилишмоқда. 11 декабр куни Ҳадрут ҳудудида сулҳ режимини бузиш бўйича битта ҳолат қайд этилди”, - дейилади бюллетенда.

Бундан аввал, 1news.az ҳам бу ҳақда хабар берганди. Яъни,  11 декабр куни Ҳадрут қишлоғида арманлар озарбайжон ҳарбий хизматчиларига қарши қуролли провокация уюштирганидан сўнг  озарбайжон аскари яраланган. Арманистон томони ҳам бу ҳодисани тасдиқлаган. Шу тариқа, Арманистон оммавий ахборот воситалари отишма натижасида уч нафар Арманистон ҳарбий заҳирачилари турли даражадаги тан жароҳати олганини ёзган.

Бундан ташқари, бир неча кун олдин арманлар Озарбайжоннинг Azercell, уяли алоқа операторининг ускунани ўрнатаётган ходимларига ҳужум қилишган.

Озарбойжоннинг тарихий ва ажралмас қисми бўлган Тоғли Қорабоғ   ҳудудининг қайтарилиши миллатчи арман диаспораси вакилларида норозилик кайфиятини уйғотмоқда. Лекин, Озарбойжон томони арманларга ҳудудда аввалгидек бемалол истиқомат қилиши, ўзаро дўстона алоқалардан манфаатдор эканлигини таъкидлаб келмоқда. Арманистон томони эса бундай муносабатга ҳалигача ижобий таклиф билдирмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

209 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1402 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

173 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

364 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

256 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

404 15:00 27.02.2021
« Орқага