Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорабоғдаги арманлар ҳам бизнинг фуқароларимиз – Илҳом Алиев

926

“Биз Қорабоғда яшовчи арманларни ўз фуқароларимиз сифатида қабул қиламиз. Умид қиламанки, улар тез орада Озарбайжон фуқаролари сифатида барча ҳуқуқ ва хавфсизлик кафолатларига эга эканликларини англаб етишади”. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда бўлиб ўтаётган “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” халқаро конференциясида маълум қилди.

“Озарбайжон Арманистондан фарқли ўлароқ  кўплаб миллий озчилик вакиллари яшайдиган давлат ҳисобланади”, – деб қўшимча қилган у. Алиев мамлакатда барча миллат вакиллари тинчлик ва ўзаро ҳамкорликда яшайди.

“Озарбайжонда арман халқи вакиллари ҳам яшаган ва улар ҳеч қачон муаммоларга дуч келмаган. Шунинг учун Арманистонда озарбайжонофобия пропагандаси бутунлай тугатилиши керак. Арманистон томонидан биз ҳақимизда ўйлаб топилган афсона ва бўҳтонлар ҳеч қачон тинчлик ўрнатилишига ёрдам бермайди”, – деган Озарбайжон раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

284 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

425 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

652 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

455 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

311 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

715 13:07 07.08.2022
« Орқага