Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда 30 миллиард сўмни «еб юборган» мансабдорлар қўлга олинди

1676

Қурилиш соҳасидаги зарур маблағлар давлат бюджетидан ажратилганига қарамай, режалаштирилган ишлар ўз вақтида якунига етмаган.

“2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузулмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” Президент қарорига мувофиқ, 2018-2021 йилларда Нукус давлат педагогика институтининг ўқув биноларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш учун 54,3 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

2018 йилда ўтказилган тендерда “Jayhun Universal Qurilish” МЧЖ ғолиб чиққан. Пудратчи томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар барча ишлар амалга оширилиши керак бўлган. Бироқ зарур маблағлар давлат бюджетидан ажратилганига қарамай, режалаштирилган ишлар белгиланган муддатда якунига етмаган.

Аниқланишича, пудратчи “Jayhun Universal Qurilish” МЧЖ ва буюртмачи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, тегишли ҳужжатларни сохталаштирган. Фирибгарлик йўли билан улар 12,7 миллиард сўм миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали ва 7 та пудратчи ташкилотлар мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, 2020 йилда Қорақалпоғистонда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган бюджет маблағининг 17,5 миллиард сўмини талон-тарож қилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳам қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1634 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1021 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

843 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2603 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2465 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1451 08:48 01.06.2023
« Орқага