Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорақапоғистон ва Андижонда янги масжидлар очилди

1324

Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод эркинликларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун асосида амалга оширилади.

Ҳозирги кунда юртимизда 2330 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, уларнинг 2110 дан зиёдини масжидлар ташкил қилади.

Куни кеча Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Салмен ийшан” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилиб, Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 63 тага етди. Бу эса Ўзбекистон мусулмонларига муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур масжид Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.

Шунингдек, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Шаҳрихон туманидаги “Имом Мотурудий” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилиб, вилоятдаги масжидлар сони 182 тага етди.  Ушбу масжид 1200 ўринга мўлжалланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

34 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

74 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

65 10:46 18.08.2022

Эрондаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

70 10:40 18.08.2022

Европарламент Грециядаги сиёсатчиларнинг телефонлари тингланганидан норози

80 10:20 18.08.2022

Саудияликлар учун 30 кунлик визасиз режим белгиланди

221 09:55 18.08.2022
« Орқага