Ахлоқ

Қори йигитнинг эътирофи

1134

Аллоҳнинг китобини ёд олишдан сўнг шу нарсани билдимки, Қуръон билан ҳамсуҳбатлик то жаннатга етгунча давом этадиган суҳбат экан.

Қуръоннинг ўзига хос руҳоний муҳити бор экан. У шундай нур эканки, асло сўнмас экан. Баракаси эса бардавом экан.

Қатода розияллоҳу анҳу:

"Кимки Қуръон билан ҳамсуҳбат бўлиб, баҳраманд бўлар экан, ундан ёки зиёдалик ва фойда билан ёки аксинча, нуқсон-камчилик билан фориғ бўлади", дедилар ва қуйидаги оятни тиловат қилдилар:

"Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас"

 (Исро сураси, 82 оят).

Уйда бардавом Қуръон оятларини тинглаб юриш биз учун беш фойдани тортиқ қилади:

1. Сакинат ва хотиржамлик юзага келади.

2. Шайтонлар ҳайдалади,  қувилади.

3. Жанжал –келишмовчиликлар камаяди.

4. Боланинг тили равонлашади, яхшилашади.

5. Ёдлаш ва эслаб қолиш осонлашади.


Нафс заифлашса, Қуръон билан кучлантир. Нафс кучайиб кетса, Қуръон билан маҳкам қил. Нафс маҳзун бўлса, Қуръон билан тасалли бер.

Қуръоннинг турган-битгани раҳматдир!

Аллоҳнинг муҳаббатини қўлга киритишдаги энг улкан нафл ибодат – Қуръон тиловатидир. Айниқса тафаккур қилиб ўқилганда!

Ер юзида Аллоҳнинг жаннатларини излаганлар учун Қуръон жаннатдир.

Уч хил тижорат борки, улар ҳеч қачон касод бўлмайди:

1. Қуръон тиловат қилиш.

2. Намозни тўкис адо қилиш.

3. Мол мулкидан эҳсон қилиш.

«Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар»

 (Фотир сураси, 29 оят).

Қудратуллоҳ Аҳмад тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорининг тили нега тутилди?

3112 12:20 15.02.2020

МУНАВВАР ҚОРИНИНГ МЕРОСХЎРИ

1809 23:29 15.01.2020

Елкаларида қориларни кўтариб юрувчи давлат ҳақида эшитганмисиз?

4868 07:11 18.09.2019

Татаристонда ёш қорилар танлови ўтказилади

500 16:30 12.03.2019

Риёкор қорилар қисмати

2206 12:00 07.08.2018
« Орқага