Янгиликлар

Қошиқчи можароси давом этади. Саудиялик дипломат санкцияга тушди

429

АҚШ Давлат департаменти журналист Жамол Қошиқчининг ўлдиришига алоқадор деб ҳисоблагани учун Саудия Арабистонининг Истанбулдаги собиқ бош консули Муҳаммад ал-Утайбийга санкция жорий этди. 

“Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши жирканч ва қабул қилиб бўлмайдиган жиноятдир. Бугунги қадамимиз Қошиқчининг ўлдирилишига бир жавобимиздир. Шу сабабли Муҳаммад ал-Утайбий “Магнитский қонуни” доирасида санкция рўйхатига киритилди”, – дейилади Давлат департаменти баёнотида. 

Шундай қилиб, Муҳаммад ал-Утайбийнинг АҚШга кириши тақиқланди. 

Давлат департаменти баёнотида Қошиқчининг ўлдиришига алоқадорлар жазога тортилиши учун одил ва шаффоф судлов ўтказилиши зарурлиги таъкидланган. 

Эслатиб ўтамиз, саудиялик таниқли журналист, Washington Post нашри билан ҳамкорлик қилиб келган Жамол Қошиқчи ўтган йилнинг иккинчи октябрида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган эди. Туркия Бош прокуратураси журналист аввалдан режалаштирилган жиноятнинг қурбонига айланган деган хулосага келган. Журналист консуллик биносига кирганидан кейин бўғиб ўлдирилган ва унинг жасади йўқ қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Сулаймонийни Қошиқчининг қотиллари қатл этди!»

1405 12:21 17.01.2020

АҚШ Конгресси Жамол Қошиқчининг ўлимида валиаҳд шаҳзоданинг қўли бор-йўқлигини билмоқчи

545 17:00 14.12.2019

Қошиқчининг ўғли: «Саудия судига тўлиқ ишонаман»

1109 12:45 02.10.2019

Саудия шаҳзодаси Қошиқчи жинояти бўйича масъулиятини тан олди

2031 14:35 26.09.2019

Саудия Арабистонида Туркияга қарши кампания

1669 19:35 11.07.2019
« Орқага