Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинаётганлар Туркияга топширилмайди

15:15 10.12.2018 634

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил Жубайр журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинаётган саудияликлар Туркияга топширилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган ҳафтда Истанбул суди қотилликда гумон қилинаётган икки саудиялик – Сауд Қатоний ва Аҳмад Ассирийни ҳибсга олишга ордер берган эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонга яқин кишилар ҳисобланади. Қатоний валиаҳд шаҳзоданинг катта маслаҳатчиси бўлган, Ассирий эса Умумий разведка хизмати раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Саудия Арабистони журналист Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги консулликда ўлдирилганини тан олганидан кейин улар истеъфога чиқарилган. Айни пайтда улар ўз юртида.

АҚШнинг CNN телеканали эса Қошиқчи ҳаётининг охирги дақиқаларига оид аудиоёзув тарижмаси билан таниш манбасига таянган ҳолда унинг охирги сўзлари “нафас ололмаяпман” бўлганини маълум қилди. Хабарда журналист қотилларига қаршилик кўрсатишга урингани, у ўлдирилганидан кейин эса жасади арра билан билан бўлакларга ажратилгани айтилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!