Янгиликлар

Қотил исломофобга берилган жазо канадалик мусулмонларни қониқтирмади

2379

Канадалик мусулмонлар олти кишини ўлдирган қотил исломофобга берилган жазодан қониқишмагани айтишмоқда. Бу ҳақда CTV News хабар тарқатди.

Ўтган ҳафта Александр Биссоннетт бир умрга озодликдан маҳрум этилди, бироқ 40 йилдан сўнг шартли равишда озодликка чиқиш ҳуқуқи бор. Яъни 67 ёшида турмани тарк этиши мумкин. Ваҳоланки, канадалик мусулмонлар Биссоннеттга энг қаттиқ жазо тайинланишини – муддатидан аввал озод этиш ҳуқуқисиз 150 йилга озодликдан маҳрум этилишини кутишган эди. 

Исломофоб-террорчининг ҳужумидан кейин фалажаниб қолган Айман Дербали суд ҳукмини кўзида ёш билан тинглади. “Ҳафсаламиз пир бўлди”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Александр Биссоннетт 2017 йилнинг 29 январь куни Квебек Ислом маданий марказига кириб, у ерда намоз ўқиётганларга қарата ўқ очган эди. Натижада олти киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бариста-исломофоб, мусулмон бирдамлигини тўғри баҳоламади

827 15:15 07.07.2020

Газета Исломни ҳақорат қилгани учун узр сўради

966 09:00 23.06.2020

Австриялик мусулмонлар исломофоб сиёсатчидан кечирим сўрашини талаб қилишди

941 16:04 19.06.2020

Норвегия: масжидга ҳужум қилган шахс устидан ҳукм 11 июнда ўқилади

311 09:00 05.06.2020

Марокаш: виски билан таҳорат олишни тавсия қилган машҳур актёр қамоққа тушди

1480 19:00 27.05.2020

Азонга қарши чиққан исломофоб ишдан ҳайдалди

1823 08:00 09.05.2020
« Орқага