Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қотиллардан бири “зулфиячи” қиз экан

3296

“Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бир жиноят изидан” кўрсатувида ҳикоя қилинишича, 31 ёшли тадбиркорни ўлдириб, унинг жасадини бўлаклаб ташлаган ва ижарага олинган ҳовлига кўмиб юборганлар устидан суд ҳукми ўқилган.

Аниқланишича, Жамолиддин 2020 йил январь ойида Равшандан кейинчалик сотиб олиш шарти билан Spark'ни ижарага олган. Бироқ Жамолиддин пулларни ўз вақтида тўламагани сабабли Равшан у билан оғзаки тортишиб қолган ва аччиқ устида автомобилни қайтариб олган. Равшан бошланғич тўлов сифатида берилган 2000 долларнинг 1000 долларини машинаси юкхонасидан олиб берган. Жамолиддин машина юкхонасида катта миқдорда пул борлигини кўриб қолган.

Илгари ўғрилик ва босқинчилик жиноятлари учун судланган Жамолиддин Равшаннинг пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Мирмақсуд Маҳкамов ва Севара Абдулҳакимова билан жиноий тил бириктирган. 

Севара Абдулҳакимова учрашувга чиқиб, ўзини Имонанинг синглиси сифатида таништириб, опасининг олдига олиб боришини айтади ва Равшанни Жамолиддиннинг Юнусободдаги уйига олиб борган.

Уни уйда тахта билан қуролланган, юзига ниқоб тақиб олган Жамолиддин ва Мирмақсуд пойлаб туради. Келиши билан Равшанни уриб-тепиб, уни стулга боғлаб ўтказиб қўяди. Ундан яна пул талаб қилишади. Жиноятчиларнинг таҳдиди остида бу гапларни отасига телефон қилганда ҳам такрорлайди. Музаффар Сагатов Равшаннинг телефонда берган кўрсатмаси асосида Юнусобод тумани Марказ-5 мавзесида ўзини “Азиз” деб таништирган Жамолиддин билан кўришиб, унга 29 минг долларни бериб юборган.

Жамолиддин Равшандан яна пул талаб қила бошлаган. Равшандан рад жавобини олгач, унинг юз ва бош қисмига уриб, бўйнидан бўғиб қасддан ўлдирган. Сўнгра Равшаннинг боши, қўллари ва оёқларини танасидан ажратиб, бўлакларга бўлиб чуқурга кўмиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукмига кўра, Жамолиддин Орифбоев Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган, жазолар қисман қўшилуви билан узил-кесил 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мирмақсуд Маҳкамов ҳам жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

2014 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган Севара Абдулҳакимова ҳам айбли деб топилган ва унга нисбатан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Зулфия номидаги Давлат мукофоти 1999 йил 10 июнда таъсис этилган бўлиб, ҳар йили анъанавий тарзда мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун берилади. 

Афсуски, ҳамма вақт ҳам бирор соҳада илғор, аъло ўқиган кишининг ахлоқи диндан узоқ бўлса, яхшиликка олиб бормаслиги аниқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Иш ташлаш” бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ баёнот берди

288 16:40 06.03.2021

«Элиф ва Меҳмет» мультсериали. 5-қисм

84 16:00 06.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

152 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

321 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

113 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

250 14:05 06.03.2021
« Орқага