Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қотиллик жиноятларининг ҳар учинчисига оилавий муаммо сабаб бўлган

1186

Бугун, 19 март куни Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси доирасида Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2021 йил якуни бўйича ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, соҳада амалга оширилган тизимли ишлар натижасида умумий жиноятларнинг 89 фоизи фош этилган, қидирувдаги 4 615 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 507 нафар шахс топилган.

9 314 та маҳаллада криминоген вазият таҳлил қилиниб, маҳаллалар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган.

Кўрилган чоралар натижасида 2021 йилда 2 639 та маҳаллада (28,3 фоиз) жиноятлар содир этилмаган, 3 628 тасида (39 фоиз) уларнинг содир этилиши ҳолатлари камайган.

Иқтисодиёт, бошқарув ва одил судлов соҳасида 1 313 нафар шахс томонидан содир этилган 1 018 та жиноят аниқланиб, улар оқибатида етказилган 86,1 млрд сўм миқдоридаги зарар ундирилиши таъминланган.

Ўтган йилда содир этилган жиноятлар умумий сони 84 100 тани ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳолига ўртача 321,4 тадан тўғри келган.

Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда.
Жумладан, 2021 йилда қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси ёки 158 таси (37,1 фоизи), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 190 таси (14,4 фоизи) оилавий муаммолар туфайли содир этилган.

Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётганлиги туфайли 2021 йилда 9 759 нафар хотин-қиз томонидан 9 053 та жиноят содир этилган.

Оила-турмуш муносабатлари доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 39 343 нафарига ҳимоя ордери берилган.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолмоқда. Жумладан, ушбу жиноятларнинг 65,2 фоизи Фарғона, Тошкент, Наманган ва Бухоро вилоятларига тўғри келади.

Бундан ташқари, 14 мингдан ортиқ ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилганлиги жойларда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари самарали ҳал этилмаётганини кўрсатади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда яна икки фаластинликни ўлдирди

631 19:20 02.01.2023

Япония: собиқ бош вазир отиб ўлдирилди

1581 14:23 08.07.2022

Қурбон учун йиғлайми, қотил учун йиғлайми?

3386 11:25 14.06.2022

Эрон: юқори лавозимли ҳарбий Теҳрон кўчаларида отиб кетилди

1550 15:29 23.05.2022

Ульяновск вилоятида номаълум шахс болалар боғчасида тарбиячи ва икки болани отиб ташлади

1207 15:44 26.04.2022

Фарғонада эр-хотин ўртасидаги низо қотиллик билан тугади

2128 14:35 20.04.2022
« Орқага