Ахлоқ

Қовоқнинг эгаси ғазабланди

1960

Бир замонлар бир дарвеш сартарошга бориб:

— Бир устарангни ишлатгин, сартарош,- дебди.

Сартарош дарвешнинг сочларини олаётганида, маҳалланинг безориси ичкарига кирибди. Дарвешга томонга юриб, бошининг сочи олинган томонига қаттиқ шапатилаб:

— Тур ўрнингдан, қовоқ, тур йўқол, чос-соқолимни текислатаман,- дебди. Урганга қўлсиз, сўкканга тилсиз, халқдан келганни Ҳақдан келганига ишонадиган дарвеш сабр қилибди. Лекин безори устара тагида ҳам тилини тутмай, дарвешни мазах қилаверибди: "Қовоқ у эди,  қовоқ бу эди". Ниҳоят иши битиб, безори сартарошхонадан чиқибди.  Ҳали бир неча метр юриб улгурмаган эди ҳам, бошқарувни йўқотган бир от-арава тепаликпастга тезлик билан келиб, безорини тагига олиб судрайди. Оғзи бепаровуз безори ўша ерда фожиали жон берибди.  Сартарош дарвешга  қараб:

— Бироз оғирроқ бўлмадими, дарвеш афанди?- дебди.

Мулоҳазага ботган дарвеш шундай жавоб берибди:

— Тўғриси, мен ундан ғазабланмадим. Ундан норози бўлмадим. Лекин, қовоқнинг ҳам Эгаси бор, У ғазабланган бўлиши керак!..

Японлар мусулмон эмас, аммо...

Тўртовлон ва Бешинчи

Майли, қўявер, Яратган ёрдир,
Ўйлама, золимнинг қилмиши  кордир*.
Мазлумнинг оҳи синдирар шохини,
Ҳамма нарсанинг ўз вақти бордир!..

Юнус Эмро

*кор — фойда

Умида Азиз тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кушербаев нимадан хафа?

3897 15:28 12.05.2020

Хрушчев ва... Сардоба сув омбори...

7297 23:00 09.05.2020

Ўғрининг ҳиммати

2697 02:20 09.05.2020

Шайх ҳазратлари билан боғлиқ қизиқарли воқеалар

4034 13:30 28.04.2020

Рамазон ойида бўлган тарихий воқеалар

900 14:00 23.04.2020
« Орқага