Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қозилик мансабини қабул қилмадилар...

1042

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аббосийлар давлатининг барпо бўлишини ҳаяжон билан қаршиладилар. Қилинган зулмлар поёнига етди, деб ишонардилар. Шунинг учун Абул Аббос Саффоҳ Куфага келиб олимларни ўзига байъат қилишга чақирганида Абу Ҳанифа мажлисдаги олимлар номидан нутқ сўзлаб шундай дегандилар: “Давлат бошқарувини Расулуллоҳнинг зурриётларига насиб айлаган, золимларнинг зулмини бошимиздан кўтарган, қалбларимизда ҳақни ҳоким қилган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг амри билан сизга байъат қилдик. Қиёматга қадар бу аҳдда содиқ қоламиз. Роббим Саййидимизнинг зурриётларини бошимиздан айро қилмасин”.

Зулмга қарши доим ҳақни мудофаа қилган у буюк ирода барчанинг сукут сақлаган жойида ўртага чиқиб, Аббосийларга қандай байъат қилган бўлса, уларнинг ҳақдан айрилган пайтида илк огоҳлантирувчи ҳам ўзи бўлди. Дарслари асносида мавзу сиёсий ҳодисаларнинг таҳлилини талаб қиларкан, тап тортмасдан Аббосийларнинг Али розияллоҳу анҳу зурриётларига нисбатан қилган зулмини сўроқлади. Ҳаётини хавф остига қўйиб ҳақни тутиб, қўллаб-қувватлади.

Мансурнинг айғоқчилари катта бир ҳаракат эгасининг сиёсий позициясини танқид қилган Абу Ҳанифанинг ҳар бир қадамини таъқибга олдилар. У кишини жазоламоқ учун фурсат пойлаётганди. Боғдод қурилишининг бошланиши яхши бир фурсат эди. Халифа Абу Ҳанифага янги шаҳар қозилигини таклиф этди. Лекин у зот бу вазифани қабул қилмадилар. Мансурнинг нима қилиб бўлса ҳам Абу Ҳанифага бюрократик вазифа топшириш истаги қатъий эди. Шу сабабдан Имом Абу Ҳанифа Боғдоднинг мутааҳҳитлигини (кимнингдир ўрнига ташкилий ва тижорий ишлардаги масъуллик) қабул қилдилар. У киши агар Мансурнинг берган вазифаларини рад этсалар жазоланишларини билардилар. Мутааҳҳитликни қозиликдан афзал билиб, ноҳақ қарорларни жорий қилишдан ўзларини қўридилар.

Мансурнинг давлат бошқарувидаги зулми ортди, дегунча Абу Ҳанифа ўз дунёларига чекиндилар. Дарс халқасида мустабид идорани танқид қилишдан ҳам тўхтамадилар. Шу аснода Мўсул халқи бош кўтарди. Мансур исёнчиларга нисбатан жорий қилинажак жазони кўриб чиқиш учун уламоларни саройга чақирди.

Уларга Мўсул халқи олдиндан ўзига байъат қилганини, агар исён қилсалар, қонлари ҳалол бўлишини айтганликларини эслатди. Мансур волийсига исён қилган Мўсул халқини ўлдиришни тўғри деб ҳисоблаб, уламолардан бу қарорни тасдиқлашларини истарди. Мажлисда йиғилган олимлар, “Агар уларни кечирсанг, афв этган бир волий бўласан. Агар аксинча, уларни жазоландирсанг, улар бунга лойиқ бўлибдилар”, дедилар.

Абу Ҳанифа сукут сақлаб, фатвога қўшилмадилар.  Мансур: “Cен нима деяпсан, эй устоз!“, деб сўради.

Имоми Аъзам:

–  Мўсул халқи сенга соҳиб бўлмаган нарсаларини (жонларини) ҳалол қилди. Масалан, бир аёл беникоҳ бўла туриб ўзи билан бир эркакнинг қовушишини мубоҳ санай оладими? 

–  Йўқ.

–  Худди шунингдек Мўсул халқининг ҳам жонларини ҳалол қилиш ҳуқуқлари йўқдир.

Ушбу суҳбатдан сўнг Мансур, Абу Ҳанифа ва бошқа икки олимнинг Боғдодни тарк этиб, Куфага қайтишларини буюрди.

Аббосийлар давлати бутун айғоқчилари билан илмнинг муҳкам қалъасини таъқиб остига олди. Ҳар бир баёнот ёзиб олиниб давлатнинг тегишли бўлинмаларига етказилган. Шундай ишлар содир бўлаётган пайтда ҳам Имоми Аъзам ўз дарсларида, керак бўлса фатволарида ҳам ҳақиқатни айтишдан тап тортмадилар. Куфа қозиси Ибн Абу Лайлонинг чиқарган ҳукмларини танқид қилишдан чекинмадилар. У ушбу бутун замонларнинг (саҳобалар даври мустасно) энг катта фақиҳига илмий жиҳатдан қаршилик кўрсатолмаганлиги сабаб турли ҳийлаларга қўл урушлик билан босим ўтказди.

Имом Абу Ҳанифа ўзларига нисбатан Ибн Абу Лайлонинг муносабатини изоҳлаб, шундай дейдилар: “Ибн Абу Лайло, мен ҳайвонга раво кўрмаганим нарсани менга раво кўрди”. Яъни менинг ўлимимга ноҳақ рухсат берди.

(давоми бор)   1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм.

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан
Таржимон: Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожирликдан олимликка

1196 22:00 30.04.2021

“Куфада тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”

904 23:00 08.04.2021

Имоми Аъзамнинг вафоти

5298 22:00 03.04.2021

“Сўконғич имом” ишдан ҳайдалди

8316 10:00 02.04.2021

Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ҳаёти ва асосий қарашлари (699-767)

1306 08:00 14.03.2021
« Орқага