Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон Арманистон-Озарбайжон можаросига қўшилишдан бош тортди

3035

Қозоғистон Мажилисининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Айдос Сарим Ереван КХШТдан ҳарбий ёрдам сўрагач, Қозоғистон Арманистон-Озарбайжон можароси зонасига ҳарбий хизматчиларни юборишдан манфаатдор эмаслигини айтди.

 «Озарбайжон билан можаро ҳолатида Қозоғистон у ерга қўшин юборишдан манфаатдор эмаслиги аниқ», деди Сарим «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Арманистонни Озарбайжон билан муносабатларига зарар етказадиган тарзда қўллаб-қувватлай олмайди, чунки у ерда яқин халқ яшайди, улар билан катта савдо айланмаси ва жуда катта режалар мавжуд. Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистонда жамоатчилик фикри Озарбайжонни қўллаб-қувватлашга кўпроқ мойил.

Шу билан бирга, у Қозоғистон ушбу вазият туфайли КХШТ аъзолигини тўхтатиб қўйишни режалаштираётгани ҳақидаги эълон қилинган нашрларни рад этди.

 «Мунозаралар у ёқда турсин, бундай миш-мишлар ҳам бўлмаган», - дея таъкидлади Сарим ва Қозоғистоннинг позицияси КХШТдан чиқиш ва аъзоликни тўхтатиб туришни назарда тутмаслигини қўшимча қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

168 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

160 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

221 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

279 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

470 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

531 09:55 01.10.2022
« Орқага