Қозоғистон: Азон овозини 70 децибелдан оширмаслик сўралди

19:30 13.06.2018 801

Қозоғистонда овоз кучайтиргич орқали чақириладиган азонинг шовқинини 70 децибелдан оширмаслик сўралди.

“Азон мусулмон анъаналарининг айрилмас қисмидир. Бироқ сўнгги пайтларда Қозоғистон Республикаси дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлигига масжидларда азон овозининг белгиланиши бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушди”, – дейилади вазирлик баёнотида.

Шу муносабат билан вазирлик Қозоғистон мусулмонлар идораси ҳамда Остона ва Алмати шаҳарлари дин ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда азон овозининг санитария-эпидемиология талабларига мос бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб борди.

Қоидага кўра, соат 7.00 дан 23.00 гача хонадонларга кирадиган шовқин 55 дан 70 дБА (децибел)гача, соат 23.00 дан 7.00 гача 45 дан 60 дБАгача бўлиши керак.

Вазирлик масжидлар раҳбарларидан санитария-эпидемиология талабларига риоя этишни, фуқаролардан эса амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тақдирда диний маросимларга тушуниш билан ёндашишларини сўради.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!