Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон муфтийси президентга тафсир совға қилди

561

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Муслумонлар идораси раҳбари, муфтий Науризбай Тағанулини қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Муфтий мамлакат раҳбарига Мусулмонлар идорасининг асосий фаолиятлари ва режалари, идора амалга ошираётган хайриялар, пандемия шароитида Рамазоннинг ўтиши ҳақида сўзлаб, пойтахт Нур-Султонда Ислом академияси қурилиши бошлангани тўғрисида маълумот берди.

Қосим-Жўмарт Тоқаев мусулмонларни Рамазон билан табриклади ва улардан глобал пандемия пайтидаги чекловларга тушуниш билан ёндашишларини сўради. Президент эпидемиологик вазият тез орада яхшиланишига ва масжидлар тўлиқ очилишига ишонч билдирди.

Муфтий Науризбай Тағанули Қозоғистон президентига яқинда нашрдан чиққан саккиз жилдлик, қозоқча ва русча “Тафсирлар сайланма”сини совға қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда 1,5 миллионга яқин одам вакцина билан эмланди

182 13:00 04.05.2021

Чегара можароси: Қозоғистон президенти томонларни тийилишга чақирди

574 16:40 01.05.2021

Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилди

572 20:30 29.04.2021

Қозоғистон ҳарбийлари Россиядаги парадга бормайди

1033 12:30 19.04.2021

Қозоғистонда "Спутник V" билан ярим миллион киши эмланди

234 13:00 15.04.2021
« Орқага