Янгиликлар

Қозоғистон мусулмонлар идораси: “Профилактика қоидаларига амал қилинг!”

783

Қозоғистон мусулмонлар идораси дунёда COVID-19 коронавируси тарқалиши муносабати билан баёнот тарқатди. Унда жамоат жойларида профилактика қоидаларига амал қилиш зарурлиги таъкидланган 

“Касалликнинг биринчи белгилари: тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал ва нафас олишнинг қийинлашиши пайдо бўлгандаёқ зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш, жамоат жойларига, хусусан, масжидга бормаслик, ибодатларни уйда бажаришни қатъий тавсия этамиз”, – дейилади баёнотда. 

Шунингдек, баёнотда Қуръони Каримдаги «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» (Бақара, 195) ояти эсга олиниб,  инсоннинг саломатлиги Аллоҳнинг неъмати экани ва бу неъматни асраш зарурлиги айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда шу пайтгача COVID-19 коронавируси юқиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мақтаарал: Ўзбекистондан келтирилган ускуналар туманнинг пахта далаларида ишламоқда

366 14:00 27.05.2020

ЕОИИ: Қозоғистон шошмасликни, Қирғизистон эса уни жаримага тортишни таклиф қилди

1207 23:00 19.05.2020

Тенгиз конида 700га яқин ишчи коронавирусга чалинди – Қозоғистон

365 19:00 19.05.2020

Қозоғистон чегарасида тўпланганларни Ўзбекистонга ўтиш учун рухсат берилади

455 10:43 18.05.2020

Сен қозоқми, мен қозоқ?

1433 16:00 15.05.2020

Қозоғистонда масжидлар қачон очилиши маълум қилинди

1089 21:47 13.05.2020
« Орқага