Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон Сенати Россия билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни маъқуллади

908

Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палатаси) пайшанба кунги ялпи мажлисида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди, деб маълум қилган inbusiness.kz.

Маълумотларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2020 йил 16 октябрда Нур-Султонда 1994 йил 28 мартдаги худди шундай келишув ўрнига имзоланган. 

«Таъкидлаш жоизки, келишув икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантиришни янги тизимга олиб чиқиш мақсадида имзоланган, чунки 1994 йилдаги келишув қоидалари бизнинг давримиз воқелигини ҳисобга олган ҳолда эскирган ва улар ҳам амалга оширилди», деб изоҳлаган Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов.

Унинг сўзларига кўра, Шартномани ратификация қилиш давлатлар хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида қўшинлардан фойдаланишни биргаликда режалаштириш, минтақавий хавфсизликка таҳдид солувчи хавфларга биргаликда қарши курашиш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш каби маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. 

«Шуни айтиб ўтиш лозимки, Россия Федерацияси Қозоғистон Республикасининг стратегик ҳамкори, шунингдек, КХШТ, ШҲТ ва МДҲ каби халқаро ташкилотлар доирасидаги доимий ҳамкор ҳисобланади. Шартноманинг ратификация қилиниши замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашишда давлатларимиз ва ташкилотларимизнинг мудофаа имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма, келишилган ҳаракатларни амалга оширишга янада туртки беради», — дея қўшимча қилган Камалетдинов.

Парламент томонидан қабул қилинган қонун давлат раҳбарига имзолаш учун юборилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

639 19:00 01.12.2022

Ашхободдан ички мигрантлар «қувилмоқда»

607 16:00 01.12.2022

Қозоғистонда сафарбарликдан қочган қанча россиялик  қолмоқда?

653 21:15 29.11.2022

Камолиддин Раббимов: «Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилмайди»

1483 14:08 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

930 09:10 29.11.2022

Тоқаев Путин билан музокаралар учун Москвага борди

595 11:34 28.11.2022
« Орқага