Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросининг глобал конференцисида иштирок этмоқда

17:30 27.10.2018 179

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференцияда иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик расмий сайти. 

Ушбу тадбир жаҳондаги бирламчи тиббий тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун дунё давлатларининг соғлиқни сақлаш етакчиларини бирлаштирди. Қайд этиш жоизки, ушбу глобал конференция дунёнинг барча мамлакатларида сифатли тиббий хизматларни тақдим этиш имкониятларини яхшилашга ёрдам беради. Унда барча мамлакат вакиллари соғлиқни сақлашнинг умумий қамрови ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун бирламчи тиббий ёрдамга инвестицияларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Зеро, бирламчи тиббий ёрдамга сармоя киритиш соғлиқни сақлаш кўламини янада яхшилаш ва тизим қамровини кенгайтириш учун энг самарали, иқтисодий ва адолатли стратегиядир. Конференцияда ҳар бир қитъа ва давлатларда бирламчи тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Икки кун давомида конференция дастури доирасида олий даражадаги сессиялар, турли тадбир ва кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!