Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 500 млн долларлик 52 та шартнома имзоланди

346

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ҚР Бош вазири Асқар Мамин ва ЎР Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Форумда бирқатор ўзаро манфаатли келишувларга эришилди. Бу ҳақда Kazinform Бош вазир матбуот хизматига таяниб хабар беради. 

Учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, сув-энергетика, тўқимачилик, машинасозлик, сайёҳлик, экология каби соҳаларда, шунингдек, молиявий технологиялар ва ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

«Қозоғистон учун сизнинг мамлакатингиз Жанубий Осиёга чиқиш йўли, Ўзбекистон учун эса бизнинг ҳудудимиз ЕОИИ ва Жануби-Шарқий Осиё, Кавказ ва Европа бозорларига чиқишга йўл очади», - деди Мамин. Шу ўринда «Шимол-Жануб» даҳлизи инфратузилмасини барпо этиш, шунингдек, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Форум якунида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 52 та ҳужжат, шу жумладан Форумнинг якуний декларацияси, шунингдек, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, молия, банк, саноат, инфратузилма, фармацевтика ва бошқа соҳалардаги умумий қиймати қарийб 500 миллион долларга тенг идоралараро, минтақалараро ва тижорат шартномалари имзоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мақтаарал: Ўзбекистондан келтирилган ускуналар туманнинг пахта далаларида ишламоқда

368 14:00 27.05.2020

ЕОИИ: Қозоғистон шошмасликни, Қирғизистон эса уни жаримага тортишни таклиф қилди

1207 23:00 19.05.2020

Тенгиз конида 700га яқин ишчи коронавирусга чалинди – Қозоғистон

365 19:00 19.05.2020

Қозоғистон чегарасида тўпланганларни Ўзбекистонга ўтиш учун рухсат берилади

455 10:43 18.05.2020

Сен қозоқми, мен қозоқ?

1433 16:00 15.05.2020

Қозоғистонда масжидлар қачон очилиши маълум қилинди

1089 21:47 13.05.2020
« Орқага