Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда аёллар ва болаларга нисбатан жиноятларни фақат аёл терговчилар текширяпти

1008

Қозоғистонда жорий йилнинг бошидан буён аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган жиноятларни фақат аёл терговчилар текширмоқда.

«Аёллар ва болаларга қарши жиноятларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда жорий йилдан бошлаб бундай ҳолатлар фақат аёл терговчилар томонидан тергов қилинмоқда. Бу жабрланганлар билан алоқа ўрнатишга ва ишнинг барча ҳолатларини аниқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади», – деган Ички ишлар вазирлиги раҳбари Ерлан Тургумбаев аҳоли билан бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида.

Тургумбаевнинг сўзларига кўра, вояга етмаганлар бўйича инспекторлар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўлимларининг ходимлари сони ҳам кўпайтирилди. Унинг таъкидлашича, бундай лавозимлар ҳар бир шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида мавжуд. Бунинг эса янада тезкор чоралар кўриш, аёллар ва болаларга ёрдам беришни таъминлаши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ўзбекистон ЕОИИнинг тўлақонли аъзоси бўлишини истаймиз” – Калашников

799 19:00 25.10.2021

Қозоғистон «Толибон»га қўйилган тақиқни олиб ташламоқчи эмас

409 15:05 22.10.2021

Назарбоев халқдан кечирим сўради

10064 17:35 20.10.2021

Қозоғистонда порахўр амалдорлар текширилади

498 14:05 17.10.2021

Қозоғистонда қорилар мусобақасининг ғолиблари эълон қилинди (фото)

600 17:30 15.10.2021

Қозоғистонда терроризм учун ўлим жазоси бекор қилинди

295 15:17 13.10.2021
« Орқага