Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда ҳаво ифлосланиши минглаб кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

1634

Қозоғистонда йилига 16 мингга яқин ўлим ҳавонинг ифлосланиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар билан боғлиқ. Буни БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили Якуп Бериш матбуот анжуманида хабар қилди.

У Қозоғистон, Европа мамлакатлари ва Марказий Осиёнинг бошқа кўплаб давлатлари каби, ҳаво сифати туфайли инсон ресурсларини йўқотаётганига эътибор қаратган.

«Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Қозоғистонда йилига 16 мингга яқин ўлим ҳавонинг ифлосланиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар билан боғлиқ. Шу сабабли, ҳавонинг ифлосланишига қарши курашда тўғри ечимларни излаш ўта муҳим», - деган Бериш.

Ўз навбатида, Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Ахметжон Примқулов 2060 йилга келиб мамлакат кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечишини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тоқаев Путин билан музокаралар учун Москвага борди

463 11:34 28.11.2022

Полиция Остона шаҳридаги ноқонуний митингга изоҳ берди 

610 12:50 27.11.2022

Тоқаев: «Ўтмишни холисона баҳолаб, ундан сабоқ олишимиз керак»

317 12:20 26.11.2022

Тоқаев расман Қозоғистон президенти деб эълон қилинди

235 11:55 26.11.2022

«Қозоғистон Россиянинг навбатдаги муаммоси» — Россия пропаганда шоусида навбатдаги жанжалли баёнот берилди

2032 22:01 23.11.2022

Қозоғистон ҳукумати келгуси етти йилга мўлжалланган вазифаларни белгилаб олди

307 17:05 22.11.2022
« Орқага