Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирусдан илк бемор вафот этди

969

«Қозоғистонда биринчи маротаба коронавирус инфекциясидан одам ўлими қайд этилди. Биз марҳумнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз", деди Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири

Даурен Абаев "Хабар 24" телеканалидаги фавқулодда брифингда.

Вазир бу тузатиб бўлмайдиган йўқотиш эканлигини қўшимча қилди.

“Ҳаммамиз чуқур қайғудамиз. Эртага Нур-Султон шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими унинг тиббий кўрсаткичлари ҳақида тўлиқ маълумот беради. Ушбу воқеа бизга яна бир бор коронавирус хавфи қандайлигини эслатди. Ҳозир содир бўлаётган барча воқеалар биз учун синовдир. Ҳукуматнинг изоляция қилиш, алоқаларни узоқлашиш, карантин режими ва фавқулодда ҳолат режимига оид барча талаблари ва кўрсатмаларини бажариш керак ", – таъкидлади Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоқ - ўзбек чегарасида кўплаб ўзбекистонликлар тўпланиб қолди

962 14:00 26.03.2020

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 нафарга етди

344 18:30 24.03.2020

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 60 нафарга етди

417 09:30 23.03.2020

Қозоғистон: коронавирус юққанлар 44 кишига етди

437 23:00 19.03.2020

Нур-Султонда янги йирик масжид қад ростлаяпти

439 20:30 19.03.2020
« Орқага