Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда миграция назорати кучайтирилади

349

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ички ишлар вазири Марат Ахметжановнинг Қозоғистонда хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича ҳисоботини тинглади, деб хабар бермоқда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

Президентга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни очиш, тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шахсий таркиб ўртасида интизом ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. 

Токаевга Қозоғистон халқига Мурожаатномасида эълон қилинган топшириқлари ижроси ҳақида ҳисобот берилди. Хусусан, интернетдаги фирибгарлик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилди. Оила ва маиший соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. 

Бундан ташқари, Ахметжанов Россия Федерацияси фуқароларининг мамлакатга келиши муносабати билан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди. 

Давлат раҳбарига Ички ишлар вазирлиги томонидан бюрократизация, иш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, ички тартиб-қоидаларни оптималлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Йиғилиш якунлари бўйича Президент мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш, миграция назоратини самарали амалга оширишга қаратилган қатор топшириқлар берди. 

Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилингандан сўнг, Қозоғистонда мамлакатга кирган россияликлар сони кўпайган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

334 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

543 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

754 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

444 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2451 12:50 30.11.2022
« Орқага