Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда президентлик сайлови санаси очиқланди

533

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 20 ноябрга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг календар режасини тасдиқлади.  

МСК президентликка номзодлар кўрсатиш бўйича аризаларни қабул қилиш 23 сентябрда бошланиб, 11 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да якунланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Оқ ўрда расмий сайти.

Имзоларни тўплаш ва текшириш 23 сентябрдан 21 октябрга қадар амалга оширилади. 

Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даври 21 октябрдан бошланади ва 28 кун давом этади, 19 ноябрь “сукут куни” деб эълон қилинади. Қозоғистонда овоз бериш жараёни 20 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади. 

Овоз беришнинг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш 21-22 ноябрь кунларига белгиланган. 27 ноябрга қадар сайлов натижалари оммага эълон қилинади ва сайланган президент рўйхатга олинади. 

Конституцияга кўра, Қозоғистоннинг 40 ёшдан ошган, олий маълумотли ва сўнгги 15 йилдан бери истиқомат қилган ҳар қандай фуқароси президентликка номзодини қўйиши мумкин. 

Бундан ташқари, президентликка номзодлар давлат тили бўлган қозоқ тилини яхши билиши, шунингдек, давлат хизматида ёки сайланган лавозимларда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши керак. 

1 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда 11 миллион 827 минг 277 сайловчи рўйхатга олинган. Президентликка номзодларнинг ҳар бири 118 273 кишини қўллаб-қувватловчи имзо тўплаши керак бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

100 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

110 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

271 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

447 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

510 09:55 01.10.2022
« Орқага