Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда қорилар мусобақасининг ғолиблари эълон қилинди (фото)

693

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги "Конгресс-холл" маданият мажмуасида Мусулмонлар идораси томонидан Х Республика Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 74 қори иштирокида ўтказилган мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида мамлакат муфтийси Науризбай Тағанули, Туркистон вилояти зиёлилари, шунингдек, мусобақа ҳомийси Баҳардин Аблязимов ҳозир бўлди.

“Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, бугун биз натижаларни сарҳисоб қиляпмиз ва ёшлигидан Қуръонни ёдлаган ҳофизларни мукофотламоқдамиз. Мен Мусулмонлар идораси, Туркистон вилояти вакиллиги, имом-домлаларимиз ва бу мусобақага ҳомийлик қилган Баҳардин Нуғмонулига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, ҳакамлар Комилжон, Садуақас, Дониёр, Эрсин ва Жуманазарларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Ёшларимиз сиз каби билимли ва муносиб фуқаролар бўлиб вояга этишсин!” – деди муфтий. 

Мусобақада қорилар тўрт номинацияда беллашди. “30 пора” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган чимкентлик 18 ёшли Алибек Жалиевга автомобил тақдим этилди. Иккинчи ўрин ғолибига  3 миллион, учинчи ўрин соҳибига эса 2 миллион тенге ажратилди. Бу номинацияда тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллаган қорилар умра йўлланмаси билан мукофотланди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур-Султонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

141 13:59 06.12.2021

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

207 16:59 05.12.2021

Назарбоев Қозоғистон нима учун Қримни Россияники деб тан олмаганини изоҳлади

1358 15:10 05.12.2021

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

284 17:05 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

2282 14:05 03.12.2021

Қозоғистонда Назарбоев портрети туширилган пул муомалага чиқарилди

525 15:05 01.12.2021
« Орқага