Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда қўшни давлат фуқаролари ушланди

6624

Қозоғистонда тартибсизликлар учун қўлга олинганлар орасида хорижликлар ҳам бор. Бу ҳақда “Интерфакс-Қозоғистон” республика Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вазирликнинг билдиришича, ички ишлар органларига жами 4266 киши, жумладан, чет эл фуқаролари олиб борилган.

“Олмаота вилояти қишлоқларидан бирида 100 дан ортиқ одам қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, қўшни давлат фуқаролари қўлга олинган”, – дейилади хабарда.

Бироқ ушланганлар айнан қайси давлат фуқаролари эканлигига аниқлик киритилмаган. 

Бундан ташқари, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Олмаота полициячилари миттитуманлардан бирида патронлар, ўқ-дорилар ва ўғирланган мол-мулкни мусодара қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Тожикистон канал сувини Туркистон вилояти билан баҳам кўради

658 23:00 05.08.2022

Бухоро 2023 йили ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

179 22:30 05.08.2022

Олмаотада зўравонлик билан қўрқитиб, уйда сақланган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

606 16:45 04.08.2022

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ШҲТнинг ягона транспорт ҳалқасини қуришга чақирди

308 20:40 03.08.2022

Ўзбекистон Қозоғистондан қанча миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилади?

225 17:20 02.08.2022

Қозоғистон ўзининг ядро физикларини тайёрлайди

199 14:20 02.08.2022
« Орқага