Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда сафарбарликдан қочган қанча россиялик  қолмоқда?

791

Сафарбарлик бошланиши билан Қозоғистонга 400 минг россиялик кириб келди. Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди.

"Ҳар куни биз ўзаро алмашадиган тезкор маълумотларга кўра, 400 мингдан ортиқ россиялик кириб келган, уларнинг 320 минги чиқиб кетган. Ҳозир 100 минг Россия фуқароси шу ерда қолмоқда", — деган вазир.

4 октябрь куни Қозоғистонга 200 минг россиялик кириб келгани маълум қилинганди. Бу маълумотлар мамлакат ИИВ томонидан тақдим этилган. Ноябрь бошида бош вазир Алихан Смаилов сафарбарликдан кейин Қозоғистонга кириб келиши кескин кўпайган россияликлар ташрифи одатий кўрсаткичга қайтганини қайд этганди. Унинг сўзларига кўра, сентярга нисбатан республикага кириб келиш 65 фоизга камайган.

2022 йилнинг октябрида Россиядан Қозоғистонга 5.6 миллиард рубль пул ўтказилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 баробарга кўп. 

21 сентябрь куни РФ президенти Владимир Путин мамлакатда сафарбарлик эълон қилди. Шундан кейин минглаб фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетди. Россияликлар танлаган асосий маршрутлардан бири Қозоғистон бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

262 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

679 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

806 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

459 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

474 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

441 15:58 30.01.2023
« Орқага