Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда таҳсил олаётган  талабалар бугун Тошкентга қайтмоқда

1399

Қозоғистонда таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба бугун Тошкентга қайтмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ватандошимиз «Uzbekistan Airways»  ОАЖ  самолёти орқали уйга қайтаяпти.

«Ўтаётган ҳафта давомида ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондаги воқеаларни катта ҳаяжон билан кузатмоқда, - деб ёзган Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ота-оналари қўмитаси раиси Тўра Тўраев ўзининг Телеграм-каналида. - Ва кўпчилик ушбу мамлакатда бўлиб турган ўз яқинлари ҳаёти учун қайғургани ҳақиқат. Булар орасида Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам бор.

Ушбу талабаларнинг ота-оналари фарзандларининг тақдири ҳақида қайғуриб, ўзларини қўйишга жой топа олмади. Аммо давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий сиёсати ва республика фуқароларига бўлган юксак эътибори туфайли бир неча соатдан кейин бизнинг фарзандларимиз Тошкентга етиб келади.

Барча талабаларнинг ота-оналари номидан фарзандларимизни Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига миннатдорлик билдирамиз. Айни пайтда ушбу университетнинг барча талабалари самолётда учиб келмоқда.

Жонажон юртимиз  ва қўшни давлатларда тинчлик бардавом бўлсин».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатия ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

876 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

605 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

597 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1423 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2638 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1549 15:50 01.06.2023
« Орқага