Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда терроризм учун ўлим жазоси бекор қилинди

294

Қозоғистон парламенти уруш даврида ўта оғир жиноят содир этган фуқароларга ўлим жазосини қўллашни назарда тутувчи Жиноят кодексига тузатишни биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 13 октябрь куни Orda.kz портали хабар бермоқда. Ўлим жазоси Жиноят кодексининг тўрт моддасида қолдирилган.

«Буларга амалдаги Жиноят кодексига биноан, агрессив уруш очиш, оммавий қирғин қуролларини ишлатиш, ҳарбий асирларни ва тинч фуқароларни ўлдириш, уруш қоидаларининг бузилиши, шунингдек уруш пайтида содир этилган геноцид киради», деган Бош прокурор ўринбосари Асет Шиндалиев.

Бу давлат ва фуқароларнинг ҳимоясини заифлаштирадими, деган саволга амалдор, ўлим жазоси билан террорчини тўхтатиш мумкин эмас, деб жавоб берган.

«Теракт содир этганда, у ўз ҳаётини хавф остига қўяди. Шунинг учун давлат томонидан комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Терроризмга қарши кураш дастури қабул қилинди, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қолади - бу жуда оғир жазо. Бундай жиноятлар қотиллик учун ўлим жазоси бекор қилинганидан кейин 2-3 баробар кўп бўлган», деган Бош прокурор ўринбосари.

2003 йилда Қозоғистон Президенти муддатсиз мораторийни жорий этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, у ўлим жазосини тўлиқ бекор қилиш масаласи ҳал бўлгунга қадар амал қилади. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган иккинчи ихтиёрий протоколи Қозоғистон томонидан 2021 йил 2 январда ратификация қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ўзбекистон ЕОИИнинг тўлақонли аъзоси бўлишини истаймиз” – Калашников

799 19:00 25.10.2021

Қозоғистон «Толибон»га қўйилган тақиқни олиб ташламоқчи эмас

409 15:05 22.10.2021

Назарбоев халқдан кечирим сўради

10063 17:35 20.10.2021

Қозоғистонда порахўр амалдорлар текширилади

498 14:05 17.10.2021

Қозоғистонда қорилар мусобақасининг ғолиблари эълон қилинди (фото)

600 17:30 15.10.2021
« Орқага