Янгиликлар

Қозоғистонда Ўзбекистон билан биргаликда қишлоқ хўжалик техникалари заводи очилади

230

"Ўзагротехсаноатхолдинг" ОАЖ " Orbis Kazakhstan" компанияси билан биргаликда Туркистон саноат зонаси ҳудудида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Тегишли шартнома икки компания томонидан имзоланди.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион долларни ташкил этиб, 100 иш ўрни яратилади.

Қўшма корхона 110 от кучига эга универсал универсал тракторлар, 80 от кучига эга пахта тракторлари ва 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамаларини ишлаб чиқаради.

"Мамлакат бўйича 185 минг дона қишлоқ хўжалиги техникаларининг ўртача 76% и, минтақада 19 минг дона техниканинг 83% и эскирганлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу лойиҳанинг долзарблиги шубҳасиздир», - деди Туркистон вилояти ҳокими Умирзак Шукеев.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" қозоғистонлик мутахассисларни ўқитади, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказади. Orbis Kazakhstan компанияси Қозоғистонда ускуналар сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томони 49% акцияларига эгалик қилади, 51% акцияларнинг асосий улуши эса Қозоғистон компаниясига берилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2020 йилнинг биринчи чорагида 612 миллион долларни ташкил этган бўлса, йил охирига қадар 5 миллиард долларгача савдо қилиш режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

422 14:09 07.07.2020

Туркия қозоғистонликлар учун киришни чеклаб қўйди

1540 13:00 04.07.2020

Қозоғистонда коронавирус сабабли жаноза намози ўқилиши тартибига ўзгариш киритилди

871 20:21 03.07.2020

“Нур”га кўмилган ўлка

852 18:07 03.07.2020

Қозоғистон. Ҳалол стандартлари жорий этилади 

273 14:55 03.07.2020

Вирусга қарши тана ҳароратини пасайтирадиган дорилар рўйхати эълон қилинди 

1314 12:22 03.07.2020
« Орқага