Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қозоғистондаги оммавий норозиликлар сабаби нима? 

8264

Қозоғистондаги оммавий намойишлар натижасида ҳукуматнинг истеъфога чиқишга мажбур бўлиши замирида энг аввало ижтимоий ва иқтисодий сабаблар туради. Иккинчи ўринда эса, албатта, сиёсий сабаблар ҳам мавжуд ва бу ерда геосиёсий, яъни ташқи омилнинг иштироки менинг назаримда анчагина паст. 

Қозоғистон жуда катта миқдорда нефть ва газни экспорт қилувчи давлат ҳисобланади. 2014-2015 йиллардан кейин дунё бозоридаги нефтнинг нархи тушиб кетиши натижасида Қозоғистон бюджетига кирадиган пулнинг миқдори жиддий камайди ва бунинг натижасида кейинги 5-6 йилда Қозоғистон ҳукумати ижтимоий ҳимояларни қирқиб боришга мажбур бўлди. Бунинг устига Қозоғистондаги бошқа бир иқтисодий соҳадаги ўсиш ҳам анча секинлашган эди.

Энди сиёсий сабабларга келадиган бўлсак, Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг вафот этиши жамият ижтимоий психологиясида кучли ўзгариш ясади. Янги маъмурият ҳокимиятга келганидан кейин Ўзбекистонда ижтимоий кутиш бошланди. Лекин Қозоғистонда бундай бўлмади. Назарбоев вафот этгани йўқ, у ҳокимиятнинг маълум бир қисмини Тўқаевга берди, лекин ҳокимиятга вето бериш ҳуқуқини сақлаб қолди. Яъни Миллий хавфсизлик кенгашининг раиси, «Нур Отан» партиясининг раҳбари сифатида ёки бошқа бир қанча ричагларни қўлида ушлаб қолди. Улардан босқичма-босқич воз кечди. Фақат Тўқаев тўлақонли эркин бўлмагани ва иккита ҳокимият маркази бўлгани учун, Қозоғистоннинг ижтимоий психологиясида бутун 30 йиллик Назарбоев ҳокимиятига ва бунинг натижаси ~ Тўқаев ҳокимиятига ҳам ишончсизлик сақланиб қолаверди. Мана шу омиллар биргаликда йиғилиб, оммавий намойишларга сабаб бўлди. Одатда, оммавий намойишлар тўсатдан шакиланмайди. Унинг ижтимоий-иқтисодий ва психологик асослари жуда кўп йилларни қамраб олади. Ҳокимиятга ишончсизлик жуда ҳам кучли базага эга бўлгандан кейин, у ёки бу баҳона орқали ижтимоий портлаш бўлади.

Демак, газ нархининг ошиши аслида бир баҳона. Бу ҳокимиятга ёки Назарбоевга бўлган ишончсизликнинг ифодаси, холос. Ҳукуматнинг истеъфога чиқиши бу Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга ҳам аслида бир огоҳлик қўнғироғики, ислоҳотлар имкон қадар жадал, самимий бўлиши керак.

Ҳокимиятнинг легитимлиги кенг ва чуқур бўлиши керак деган маънони англатади. Легитимлик бу универсал тушунча. Жамият ҳокимиятга қанчалик ишоняпти ёки ишонмаяпти, қанчалик самимий қабул қиляпти, яъни ҳокимиятга ишоняптими ёки ундан қўрққанлиги учун унинг айтганини қиляптими, деган саволларга бориб тақалади. Легитимлик фақатгина ижтимоий-иқтисодий масала билан ўлчанмайди. Унинг қадриятлар бўлими ҳам жуда катта, яъни ҳокимият жамиятнинг қадриятларга бўлган эҳтиёжини қанчалик қондиряпти, деган масала ҳам ётади. Ўзбекистон каби анъанавий бир жамиятларда одамларнинг қадриятларга, жумладан миллий, диний ёки бошқа бир демократик, умуминсоний қадриятларига бўлган эҳтиёжни қонлирилиши ҳам давлатнинг легитимлигини тўлдирувчи, мустаҳкамловчи муҳим омил ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди ва бу жуда ҳам яхши янгилик. Бу ерда иккита таркибий қисм бор. Биринчиси инсоннинг қадр-қиммати, иккинчиси мана шу қадр-қиммат механизмини таъминловчи институт бўлган маҳалла ҳисобланади. Натижада Ўзбекистонда инсон қадр-қимматига эътибор бериладиган ва маҳалла орқали жамиятнинг муаммолари ҳал қилинадиган бўлса, мамлакатда ислоҳотлар сиёсати жамият томонидан ижобий қабул қилинади ва Қозоғистондаги каби ғалаёнларнинг олдини олишга янада чуқурроқ имконият беради.

Ўзбекистонда ҳокимиятнинг легитимлик базаси анчагина чуқур. Чунки мамлакатда ҳокимият янгиланди ва одамларда иккинчи ҳокимиятдан ижтимоий кутишнинг миқдори ҳали ҳам юқори. Яъни биринчи маъмурият даврида, айниқса, 2005 йилдан 2016 йилга қадар ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик ва нафрат анчагина чуқур эди. Бугун ишонч ва ижтимоий умиднинг миқдори жуда ҳам катта. Чунки жамиятнинг тўлақонли умиди бир вақтда амалга ошмайди, лекин ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан Қозоғистонда бўлаётган жараёнлар бу бир томондан Ўзбекистонга муҳим сигналки, ислоҳотлар жадаллашиши, ҳокимиятнинг легитимлиги парваришланиши, жамият билан ишлашда ижтимоий тармоқларда ва ишонч тармоқларининг парваришланишида ҳокимият янада кучлироқ сиёсат амалга ошириши керак.

Камолиддин Раббимов,

сиёсатшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

250 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

554 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

423 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

227 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

889 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1016 18:30 24.01.2022
« Орқага