Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги баёнотига кўра, халқаро йўналишларда Туркия ва Ўзбекистонга парвозлар сони кўпаяди.
Коронавирус бўйича ҳукумат комиссиясининг янги қарорига асосланиб парвозларни кўпайтиришга рухсат берилган. Шундай қилиб, 7 июндан бошлаб Қозоғистондан Туркиянинг Анталия шаҳрига ҳафтасига 8 та рейс амалга оширилади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларига доимий рейслар очилади.
Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Бейбут Атамқулов аввалроқ ёз ойларида кўп сонли фуқаролар Туркияга таътилга боришини ҳисобга олиб, Анталияга парвозлар сонини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганлигини айтган эди.