(Давоми, боши мана бу ерда)
Ерсин Амире:
- "أ أمنتم من في السماء" "Ёки сиз осмондаги Зот (Аллоҳ)дан омондамисиз...?" оятини "حكمه" (Унинг қарори), "ألوهيته" (Унинг ҳокимлиги), "سيطرته" (Унинг салтанати) каби тушуниб бўлмайдими?" Яъни “Осмон устида ҳукмронлик ва ҳокимият эгаси бўлган Зот (Аллоҳ)дан омондамисиз...?".
Ўктам Заурбеков:
- Йўқ, қабул қилиб бўлмайди. "المعنى لا يستقيم" (маъноси тўғри бўлмайди). Масалан, “Эй Иблис! Сени икки қўлим билан (Ўз қўллари билан) яратганим одамга сажда қилишдан нима тўсқинлик қилди”, оятини биз нимага алмаштиришимиз мумкин? Масалан, "Куч-қудрат"гами?
Ерсин Амире:
- Ҳа, буни шу маънода тушуниш мумкин.
Ўктам Заурбеков:
- Аммо араблар "икки куч-қудрат билан" дейишадими?
Ерсин Амире:
- Мен бу саволга жавоб бераман, лекин, аввал сизга қарши савол бермоқчиман: "أ أمنتم من في السماء" ("Ёки сиз осмондаги Зот (Аллоҳ)дан омондамисиз...?") оятида «في» (ичида)ни сиз "ала" (устида) маъносида тушунасиз, унда бу оятни қандай тушунамиз: "و هو الله في السموات وفي الأرض" "У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир".
Ўктам Заурбеков:
- Бу ерда ҳам айни вазият.
Ерсин Амире:
- Шундай қилиб, биз "осмонда ва ерда" деймизми? ( "على السماء و على الأرض" ).
Ўктам Заурбеков:
- Йўқ, бу ерда ундай эмас. Бу оят Аллоҳнинг "المعية" (яқинлиги)га ишора қилади. Агар сиз ушбу оятни тўлиқ ўқисангиз, унда Аллоҳнинг яқинлиги ҳақида гапирилади. Шунингдек, "ما يكون من نجوى ثلاثة إلا هو رابعهم" оятида "Агар учта (суҳбатдош)нинг сирли сўзлашуви бўлса, албатта, У зот тўртинчидир" (ўз илми ила).
Ерсин Амире:
- Ахир "أ أمنتم من في السماء" ("Ёки сиз осмондаги Зот (Аллоҳ)дан омондамисиз...?") оятида Аллоҳдан жазо осмондан юборилиши ҳақида айтилмайдими? Келинг, оят давомини ўқиймиз:
"أ أمنتم من في السماء أن يخسف بكم الأرض؟" «Осмондаги Зот сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми?» Аллоҳдан азоб-уқубат юбориш маъноси келмайдими? Яъни:
"أ أمنتم من في السماء عذابه و حكمه؟" "Ёки сиз Осмондаги (Аллоҳдан), Унинг азоби ва ҳукмидан омондамисиз?". "في السماء" (фис самаи) калимасини тўғридан-тўғри "ичида, ичкарисида" маъносида олиниши мумкинми, фаришталар Аллоҳ Таолонинг буйруғига биноан ерни кофирларни ютиб юборишга буюриши бор-ку. Яна "فخسفنا به وبداره الأرض" - "Бас, Биз уни (Қорунни) ва унинг ҳовли-жойини ерга ютдирдик" оятида.
"فخسفنا" сўзи тафсирида "Биз ютишга мажбур қилдик", дейилган. Аллоҳ фаришталарга буюрган ва улар "ҳасф" - "ютиш" қилганлар. Шунга ўхшаб, "أ أمنتم من في السماء" ("Ёки сиз осмондаги Зот (Аллоҳ)дан омондамисиз...?") оятига кўра, Аллоҳнинг амри билан фаришталар "ҳасф" қилишади.
Ўктам Заурбеков:
- Бу оятда: "Сиз осмонлардаги Аллоҳдан қўрқмайсизми", деб айтилади, бунинг ўрнига сиз: "Сиз фаришталардан қўрқмайсизми..." деяпсиз.
Ерсин Амире:
- Буни мен эмас, балки буюк муфассир Имом Қуртубий айтади. Энди мен "икки куч-қудрат" ҳақидаги саволингизга жавоб бераман. Биринчидан, бизнинг асосий позициямиз - тафвиз ва мен буни имомларнинг сўзларидан иқтибос келтирдим.
Ўктам Заурбеков:
- Бу имомлар тафвид қилмаганлар, буни кейинроқ сизга кўрсатаман.
Ерсин Амире:
- Шунингдек, "Аллоҳ жисм эмас", "Аллоҳ ва Унинг бандаси ўртасида масофа йўқ" каби жумлаларни ҳам тушунтиринг, шунингдек имом Ат-Таҳовийнинг "Аллоҳ тана қисмларидан покдир" деган сўзларини тушунтиринг, умумий манзарани тушунтириш учун. Энди иккинчи саволни кўрамиз, "қўл" сўзини "куч, қудрат" деб тушуниш - бу "таъвил" масаласи. Араб тилида "икки қўл"ни бир куч ёки қудрат деган маънода англаш мумкинми?
Ўктам Заурбеков:
- Аллоҳу аълам (Аллоҳ билади).
Ерсин Амире:
- Мен сизга айтаман, Муслимни саҳиҳидаги Наввос ибн Самъон (رضى الله عنه)дан келган ҳадисда ривоят қилинганки, Пайғамбар (ﷺ) "Яжуж ва Мажуж"лар тўғрисида, улар пайдо бўладиган кун ҳақида айтиб: омондамисиз...?") оятига кўра, Аллоҳнинг амри билан фаришталар "ҳасф" қилишади.
Ўктам Заурбеков:
- Бу оятда: "Сиз осмонлардаги Аллоҳдан қўрқмайсизми", деб айтилади, бунинг ўрнига сиз: "Сиз фаришталардан қўрқмайсизми..." деяпсиз.
Ерсин Амире:
- Буни мен эмас, балки буюк муфассир Имом Қуртубий айтади. Энди мен "икки куч-қудрат" ҳақидаги саволингизга жавоб бераман. Биринчидан, бизнинг асосий позициямиз - тафвиз ва мен буни имомларнинг сўзларидан иқтибос келтирдим.
Ўктам Заурбеков:
- Бу имомлар тафвид қилмаганлар, буни кейинроқ сизга кўрсатаман.
Ерсин Амире:
- Шунингдек, "Аллоҳ жисм эмас", "Аллоҳ ва Унинг бандаси ўртасида масофа йўқ" каби жумлаларни ҳам тушунтиринг, шунингдек имом Ат-Таҳовийнинг "Аллоҳ тана қисмларидан покдир" деган сўзларини тушунтиринг, умумий манзарани тушунтириш учун. Энди иккинчи саволни кўрамиз, "қўл" сўзини "куч, қудрат" деб тушуниш - бу "таъвил" масаласи. Араб тилида "икки қўл"ни бир куч ёки қудрат деган маънода англаш мумкинми?
Ўктам Заурбеков:
- Аллоҳу аълам (Аллоҳ билади).
Ерсин Амире:
- Мен сизга айтаман, Муслимни саҳиҳидаги Наввос ибн Самъон (رضى الله عنه)дан келган ҳадисда ривоят қилинганки, Пайғамбар (ﷺ) "Яжуж ва Мажуж"лар тўғрисида, улар пайдо бўладиган кун ҳақида айтиб: "ما لأحد يدان بقتالهم" “Улар билан жанг қилиш учун ҳеч кимнинг икки қўли бўлмайди” дейдилар. Имом Нававий ушбу ҳадисни шундай изоҳлайди: "ما لأحد قوة وقدرة على قتالهم" - "Ҳеч ким улар билан курашиш учун куч ва қудратга эга бўлмайди". Бунинг сабаби шундаки, агар бирор нарсани бир қўли билан итара олмасак, уни иккита билан босиб турамиз, яъни "икки қўли йўқ" сўзи кучсизликни, қудратсизликни англатади. Шунинг учун араб тилида куч, қувват маъносида “икки қўл” дейиш жоиздир. Шундай қилиб, "икки қўл" куч ва қувват деган маънони англатади, Саҳиҳи Муслимда келтирилган Пайғамбар (ﷺ) ҳадислари бундан далолат беради. Агар кимдир "ما خلقت بيدي"-"Ўз қўлим билан яратган нарсага..." ояти маъноси ҳақида: "икки қўл" сўзи бир куч-кудратни англатади деса - бу Пайғамбаримиз (ﷺ) ҳадисларига ва араб тили лексикасига зид келмайди. Арабчада "икки қўл"дан мақсад "الذات" - "аз-Зот" (моҳият)дир.
"تبت يدا أبي لهب و تب" ояти сўзма-сўз: "Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!" деган маънони англатади. Аммо биз у нафақат қўлларини йўқотишини, балки бутун вужуди ҳалок бўлишини тушунамиз. Шунингдек: "ذلك بما قدمت يداك" - "Бундай бўлиши ўз қўлларинг тақдим қилган нарсалардандир" оятида фақат қўллар билан қилинган ҳамма нарсани англатмайди, балки: "ذلك بما اكتسبت من الذنوب" – “бу сизнинг қилган гуноҳларингиз жазоси" маъносидадир.
Ва кейин, сиз "қўллар" борасида айтганингиз, сиз Аллоҳнинг қўли одамнинг ёки бошқанинг қўлига ўхшамаслигини ва у (қўл) суяк ва томирлардан иборат эмаслигини тасдиқлайсиз, унда "نفي" - "нафий" (тақиқ) қилаётганларда улар суяк, томир ва бошқалардан иборат эмаслиги ҳақида далил борми? Яъни, саҳобалар ёки бошқалардан бу борада "نفي" (тақиқ) борми? - бу биринчидан.
Иккинчидан, юқорида айтиб ўтганимдек, қўл, оёқ ва юз тананинг қисмидир, бу ерда мен уларнинг шакли, тасвирини назарда тутмаяпман. Масалан биз одамнинг қўли, маймуннинг қўли деганимизда асосий маъно ўзгармайди, аксинча уларнинг кўриниши ва шакли ўзгаради. Аммо барчада, одамларда ҳам, ҳайвонларда ҳам қўл - бу орган, тананинг бир қисми, ҳаракат қилиш воситасидир. Бу ўзгаришсиз қоладиган асосий маъно. Яна бир мисол, қулоқ - бу эшитиш воситаси, агар биз одам, фил, маймунни қулоқлари ҳақида гапирсак, унда фақатгина "كيفية" - "кайфият"и (шакли, тасвири) ўзгаради, функцияси эса ҳамма учун ўзгармас бўлиб қолади. Шунинг учун "қўл" сўзининг асосий маъноси тананинг бир қисмидир. Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий (رحمه الله) Буюк Имом Абу Ҳанифа (رحمه الله) эътиқодидан иқтибос қилиб: “Аллоҳ тана аъзоларидан олий Зотдир” деган. Яъни "қўл, оёқ ва юз" сўзларини уларнинг асл маъносида англашга йўл қўйилмайди, улар тананинг қисмларини англатгани учун. Шунингдек, "истиво" нинг маъноси ҳақида Имом Табарий айтган: "علا علو ملك و سلطان" - "Салтанат ва қудратнинг юксалиши билан юксалди". Имом Ибн Касир Аъроф сурасининг 52 (эллик иккинчи), “истиво” ҳақидаги оятни шарҳлаб:
"و الظاهر المتبادر إلى أذهان المشبهين منهي عن الله تعالى",
Яъни, Аллоҳ таолога тегишли айни, сўзма сўз маънода фойдаланиш ман этилади. У бундай маънодан покдир. Ибн Аббоснинг (رضى الله عنه) “ علا وارتفع" - "алаа ва иртафаа" сўзларини бизга Имом Табарий " علا علو ملك و سلطا" - "Салтанат ва қудратнинг юксалиши билан юксалди" деб тушунтирди ва биз бу маънони қабул қиламиз, Ибн Аббоснинг (رضى الله عنه)нинг сўзларини рад этмаймиз. Мен Имом Байҳакийнинг "الاعتقاد والهداية" - "Ал-Эътикод вал-Ҳидоя" китобини очишим мумкин, унда "اليد" - "яд" (қўл) "الجارحة" - "жариҳа" (тананинг қисмлари) эмаски «истиво» мана шундай маънога эга бўлса. Бу барча уламолар салафлар авлодига яқин бўлган, бизга салафлар ақидасини етказган муҳаддислардир. Шундай қилиб, сиз Аллоҳ Ўзига янги сифатлар (атрибутлар) қўшмаслигига қўшиласиз, Шайх Усаймин эса " شرح العقيدة الوسطي" «Шарҳул Ақидатил Васатия» китобида Аллоҳнинг сифатлари " قديمة" -"Қодийма" (аввалги сифатлар)га ва "حديثة"-"ҳадиса" (янги сифатлар)га бўлинади дейди.
Ўктам Заурбеков:
- Йўқ, аввал тўғри маънони тушуниш керак, буни ўзингиз қандай тушунасиз?
Ерсин Амире:
- Унда сизга савол: "Аллоҳ “арш"(тахт)га кўтарилди ўзини маъносидами?"
Ўктам Заурбеков:
- Ҳа.
Ерсин Амире:
- “Арш” яратилишидан олдин, Аллоҳнинг “Арш”га кўтарилиш сифати бўлганми?
Ўктам Заурбеков:
- Йўқ.
Ерсин Амире:
- Демак, Аллоҳда янги сифатлар пайдо бўлган, бу Аллоҳ муҳтождир деган хулоса.
Ўктам Заурбеков:
- Йўқ, бу ундай эмас. Биринчидан, Аллоҳ Аршга кўтарилди деб "إثبات" (тасдиқлаш, исбот) қилувчи олимлар Аллоҳ таоло унга муҳтож деб айтишганми? Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож эмас.
Ерсин Амире:
- Унда муҳтожлик нима эканлигини тушунтиринг? Эҳтиёж-муҳтожлик ҳақида саволга тўхталиб ўтамиз. “Муҳтожлик” сўзини таърифини айтинг.
Ўктам Заурбеков:
- Бирор нарсага эҳтиёж, бирор нарсага муҳтожлик.
Ерсин Амире:
- Йўқ, бу тўғридан-тўғри маънода, мен изоҳини назарда тутяпман. Умуман олганда "Эҳтиёж" нима?
Ўктам Заурбеков:
- "Эҳтиёж" нима экани шундоқ ҳам равшан, бу ерда ҳеч қандай тушунтиришга ҳожат йўқ.
Ерсин Амире:
- Ундай ҳолда, мен сизга тушунтираман, ақидавий олимлар "эҳтиёж" сўзи "اكتمال الذات بغير ذاته" - "бирор нарсани бирон бир нарса билан тўлдириш, такомиллаштириш" деган маънони англатади ва бу унга эҳтиёжлилигини англатади. Масалан, эркакка аёл, бола керак; У оила қуриб фарзанд кўради, ўзининг инсоний хусусиятларини тўлдиради, шундай эмасми? Яъни, ундан бошқа бирор нарса билан тўлдирилиш - бу эҳтиёж ҳисобланади. Энди сиз учун савол: ўзингиз айтаётганингиздек, "Аллоҳнинг аршга Ўз моҳияти ила кўтарилиши" "صفة الكمال" (комиллик сифати)ми ёки "صفة النقص" (ноқислик сифати)ми?
Ўктам Заурбеков:
- Шубҳасиз, комилликни намоён этувчи.
Ерсин Амире:
- Яхши, “Арш” яратилишидан олдин бу сифат Аллоҳда бўлганми? Сиз илгари бундай сифати йўқлигини айтгандингиз, шундан келиб чиқадики, "Арш"ни яратиб, Аллоҳ ўзига мукаммаллик атрибутини қўшди - " صفة الكمال".
Ўктам Заурбеков:
- Йўқ, мен бундай демадим, айтмаган гапларимни менга қўшиб қўйманг.
Ерсин Амире:
- Ундай ҳолда, "Эҳтиёж" сўзини бошқача изоҳини беринг.
Ўктам Заурбеков:
- Бу ҳудди сиз тушунтиргандай. Энди мен айтмоқчиманки, сиз олдинроқ ҳадисдан таъкидлаганингиздек, Аллоҳ бор эди, кейин сув ва аршни яратди, сўнгра бошқа оятларда айтилганидек, осмон билан ерни яратди; Осмон ва ер яратилишидан олдин ҳам Аллоҳ "العلي" (барчасидан юқори)да эди.
Ерсин Амире:
- "علو المطلق" (мутлақ юксаклик).
Ўктам Заурбеков:
- "علو المطلق", "علو الذات", "مكان", "قدر و الشأن" - мутлақ юксаклик, жисмий юксалиш, макон, даражот ва буюклик - буларнинг барчасини гапирамиз. Олимлар айтадилар: "الاستواء علو خاص" - "маълум бир юксалиш билан кўтарилган" яъни, бундан келиб чиқадики, Аллоҳ таоло “истиво” қилмасдан, пастга тушади.
Ерсин Амире:
- Мен У пастга тушади деб айтмаяпман, мен "Арш"ни яратилишидан олдин "истиво" хусусияти бўлганми деб сўрадим, яъни “маълум юксаклик” йўқ эди - "علو خاص"?
Ўктам Заурбеков:
- Олимлар айтадилар: "الصفات الفعلية تتجدد" (ҳаракатнинг сифатлари янгиланади), унда мен сизга савол бераман: "Аллоҳ мавжудотни яратмасдан олдин Яратгувчи сифатига эгамиди?"
Ерсин Амире:
- Салаф олимлардан қайси бири ҳаракатнинг сифатлари янгиланади деб айтган?
Ўктам Заурбеков:
- Олимлар шундай дейишади. Аввал сиз менга жавоб беринг: “Аллоҳ Мусо Пайғамбар (عليه السلام) билан гаплашишдан олдин, (фаришталар яратилишидан олдин ҳам) нутқ Соҳиби эдими?”
Ерсин Амире:
- "هو متصف بالكلام" - "У нутқ билан сифатланган" ва унинг нутқи товуш ва ҳарф ифодасига ўхшамайди. Буни Имом Абу Ҳанифа "Фиқҳул Акбар" китобида таъкидлаган, агар керак бўлса, буни сизга кўрсатаман. Сиз "نوع الكلام قديم" (Унинг нутқ тури бошланғичсиз) деб айтасиз ва Аллоҳ умуман нутқ Соҳиби, лекин "آحاد الكلام حادثة" - "алоҳида сўзлар янги". Шундай эмасми?
Ўктам Заурбеков:
- Ҳа, ҳаммаси тўғри.
(Давоми бор, ИншаАллоҳ...)