Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозон: мактабда намозга оид зиддиятлар барҳам топди

1039

Блоггер Расул Тавдиряков ўз фейсбук саҳифасида Қозон шаҳрининг 173-мактабида раҳбарият ва танаффус пайтида намоз ўқиган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасидаги зиддиятлар барҳам топгани ҳақида хабар берган.

Ўқув ишлари мудири ва бир ота орасида юзага келган зиддиятда намозга қарши ҳаракатларни тасвирга олишга уринган эркакнинг қўлидан мактаб раҳбари телефонни тортиб олган. Ота-оналар мактаб маъмуриятининг ўқувчиларга мактаб биноси ва қўшни масжидда намоз ўқишини ҳам таъқиқлашгани ҳолда болаларнинг тамаки чекиши ва мунтазам дарсга келмасликларига қарши ҳеч қандай чора кўрмасликларига эътибор қаратишган. 

Умумий мажлисда икки томон муросага келишган. Блогернинг сўзларига қараганда, раҳбарият ўқувчиларнинг намоз ўқишларига рухсат берган. 

Адвокат Руслан Нагиев вазиятга баҳо берар экан “Мактаб нафақат намозга рухсат бериши, балки жой ва хавфсизлик билан ҳам таъминлаши керак” деб таъкидлайди. Маслаҳатчи бу дарс вақтида бўлмаслиги кераклигини қўшимча қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қрим татарлари лотин ёзувига ўтади, Қозонда эса алифболар «жанги»

1099 14:10 24.09.2021

«Қозон қирғини Хотира куни сифатида эсланиши лозим» – депутат таклифи

1106 10:40 24.09.2021

Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилади

893 11:35 30.08.2021

Қозонда федерал аҳамиятга эга қадимий масжид таъмирланади

429 09:55 01.06.2021

Қозонда қадимий мадраса таъмирланди

514 12:05 28.05.2021
« Орқага