Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозонда қадимий мадраса таъмирланди

306

Машҳур "Муҳаммадия" мадрасаси ўзининг 140 йиллик юбилейи арафасида янада яхши кўринишда таъмирланди! 1883 йилда Олимжон Баруди Муҳаммаджон томонидан қурилган ўқув даргоҳи 2021 йилда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов саъй-ҳаракатлари туфайли қайта тикланди.

Дастлаб ўқув биноси узунлиги 16 метр, кенглиги 8 метр бўлган бир қаватли бино бўлган. 1885 йилда А. Сайдашев унга иккинчи қаватини, 1886 йилда савдогар Утамишев учинчи қаватни ҳам қурдиришган. 1901 йилда уч қаватли иморат қурилди. 1909 йилда Сагитов мадрасасининг ёнма-ён жойлашган бир қаватли биноси ҳам  "Муҳаммадия"га берилган.

Ушбу иккала бино ҳам меъморий ва тарихий хусусиятларини йўқотган ўта ёмон аҳволда эди. Кўп мутахассисларнинг машаққатли меҳнати натижасида иккала бино ҳам тикланган. 
Хусусан, девор ва шифт қопламалари, деворлардаги сувоқлар олиб ташланди, бўлмалар, подвалдаги қазиш ишлари, фасадни тозалаш , пойдеворни мустаҳкамлаш, дераза, эшиклар тузатилиб алмаштирилди. 

Натижада, бугунги кунда 7 та ўқув хонаси, ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун 2 та ўқув хонаси, 2 та ўқитувчилар хонаси, намозхона, ўқиш зали, 2 та лингофон хонаси, 2 та информатика хонаси, кийиниш хонаси, таҳоратхона ва бошқа хизмат хоналари тайёр ҳолга келтирилди. Бино янги мебел, компютер ва махсус ўқув ускуналари ва кондиционер билан тўлиқ жиҳозланган.

Шундай қилиб, "Муҳаммадия" биноси ўзининг вазифасини адо этишга қайтди ва машҳур номига лойиқ замонавий ўқув биносига айланди! 

Энди навбат мадрасанинг икки қаватли ётоқхонасига келган. Бир неча йиллар давомида бино билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борилди ва уни аниқланган маданий мерос объектлари реестрига киритиш учун асос топилмади. Шунга қарамай, бинони режалаштирилган реконструкция қилиб “Муҳаммадия” мажмуаси таркибига берилади. Бу талабаларнинг замонавий талабларга жавоб берадиган яшашлари учун барча шароитларни яратади. Бу Волга Булгариясида Ислом қабул қилинганлигининг 1100 йиллигига ҳақиқий совғадир!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозонда федерал аҳамиятга эга қадимий масжид таъмирланади

239 09:55 01.06.2021

Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрига ташриф буюрди

536 15:30 19.05.2021

Татаристонда мотам эълон қилинди: мактабдаги отишмада қурбонлар бор

1102 20:30 11.05.2021

Қозонда аёллар учун Қуръон курси очилди

433 17:10 03.11.2020

Қозон босқини: беш аср илгари олинган сабоқ...

1544 18:15 12.10.2020
« Орқага