Янгиликлар

Қозоқ - ўзбек чегарасида кўплаб ўзбекистонликлар тўпланиб қолди

949

"Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Жибек йўли" божхона постида одамлар ўтиши чекланганлиги сабабли, кўплаб Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиб қолгани кузатилмоқда. Қозоғистондаги ўзбек меҳнат муҳожирлари оммавий равишда Ўзбекистонга қайтишни бошлади. Кеча Жибек йўли қишлоғининг маҳаллий маъмурияти ҳарбийлар билан биргаликда муҳожирлар тунаши учун лагер ташкил этди. Жибек йўли ва Чимкент шаҳридан келган маҳаллий кўнгиллилар иссиқ овқат тайёрладилар, ўзбекистонликларни сув ва озиқ-овқат билан таъминладилар.

25 март улар Ўзбекистонга қўйила бошладилар. Дастлаб аёллар ва болалар, кейин эркаклар 50 кишидан иборат гуруҳлар чегарадан ўтишни бошлади.

Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош Консуллигининг меҳнат муҳожирлиги бўйича вакили Бахтиёр Камолов, Ўзбекистон фуқароларининг оммавий равишда чиқиб кетаётгани сабабли оломон пайдо бўлганини ва у Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликларни ишлашни давом эттиришга чақирди. Миграция масалалари жойларда ҳал қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бошқа давлатлар фуқаролари, шу жумладан Қозоғистонда бўлган ўзбекистонликлар учун визалар ва ишлаш учун рухсатномалар узайтирилади. Визасиз режим асосида мамлакатга келган чет элликлар учун бўлиш муддати чўзилади.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича чекловлар туфайли мамлакатдан чиқиб кета олмайдиган чет элликлар учун виза ва ишлаш рухсатномаларини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, визалар ва ишлаш рухсатномаларининг амал қилиш муддати 2020 йил 20 апрелгача узайтирилди.

Визасиз режим тўғрисидаги аввалги қоидаларга биноан Қозоғистон ҳудудига кирган 57 мамлакат фуқаролари учун қолиш муддати 30 кунга узайтирилди. Ушбу тоифадаги фуқаролар учун маъмурий чоралар кўрилмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда коронавирусдан илк бемор вафот этди

958 20:45 26.03.2020

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 нафарга етди

334 18:30 24.03.2020

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 60 нафарга етди

409 09:30 23.03.2020

Қозоғистон: коронавирус юққанлар 44 кишига етди

429 23:00 19.03.2020

Нур-Султонда янги йирик масжид қад ростлаяпти

434 20:30 19.03.2020
« Орқага