Таҳлил

Қозоқлар, турклар ва мусулмонлар: бўри каби бўлинг!

4337

Қозоғистонлик блогер Нурлан Салтаев қозоқлар, туркийлар ва умуман, мусулмон халқлар орасидаги келишмовчиликлар, миллий бирлик ҳақида мулоҳазаларини ижтимоий тармоқда билдирган. Унинг ёзганлари айни ҳақиқат бўлиши билан бирга, динимиз, миллатимизга ҳам тааллуқли жойлари мавжуд.

Шохли ҳайвонларнинг мудофаа ва ҳужумнинг ажойиб қуроллари –  шохлари бўлса-да осонлик билан йиртқичларнинг ўлжасига айланади. Икки ўткир шохи бўлган бу жониворлар қуролларини асосан бир-бирлари билан жангга сарфлаб, йиртқичлардан оёқ мускулларига ишониб қочиш орқали қутулмоқчи бўлади.

Мен жамиятимизда айнан шу хил вазиятни кузатаман. Қозоқ жамиятида қачон бирлик бўлган? Қозоқлар ғазаб билан бирлашиб уйғурлар ёки дунганларга ҳужум қилади-ю, лекин Россия ёки Хитой мустамлакачиларига қарши туриш керак бўлганда, бундай бирлик отлиққа ҳам топилмайди.

Қозоқ ватанпарварлари қачон жасур бўлиб кетади? Улар ҳеч кимдан ёрдам сўраб мурожаат қила олмайдиган, ўзларининг рус тилида сўзлашадиган қозоқларига ҳужум қилганда! 

Мен замонавий Ислом ҳақида мақола ўқиб ва видеоларни томоша қилгунга қадар, “шайх”лар орасида қанча фосиқлари борлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим: бири иккинчисига туҳмат қилади, униси бошқасининг айбларини очади... Нима қилса қилади, аммо фақат Исломга, пок динга чақирмайди! Мен ўзим учун бундай "пешво"ларни тинглашдан кўра, Қуръон ва намозга мурожаат қилиш яхшироқ деган қарорга келдим, чунки Аллоҳ ва мўмин ўртасида воситачи йўқ.

Антилопалар ҳам жасур ва қўрқмас кўринишни хоҳлашади, аммо бўри ёки йўлбарсга қарши туриш хавфлидир – қочиш яхшироқ, лекин сиз ўзингизнинг ”жасорат”ингизни ўзингизга ўхшаган антилопага кўрсатишингиз мумкин.

Сўнгги юзлаб йиллар давомида қозоқлар, турклар ва мусулмонлар мағлубиятга учрашларининг асосий сабаби ҳам шу: ўзаро тўқнашаверадилар, лекин мустамлакачилар ва босқинчилардан шаталоқ отиб қочишади.

Қозоқлар, турклар ва мусулмонлар, ўзингизни шохли қорамолга менгзаманг! Қуролингизни ўз қавмингизга қарши ишлатманг, акс ҳолда биз йиртқичларнинг еми бўламиз. Биз бирлашган ва душманларига қарши ўткир тишларини ишлатадиган бўри каби бўлмоғимиз шарт!

Ёқуб Умар таржимаси
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойдан қочган этник қозоқлар озод қилинди

983 20:30 22.06.2020

Помпео Хитойдаги мусулмонларни ҳимоя қилишга чақирди

2011 11:00 03.02.2020
« Орқага