Қримда ҳаж зиёратчилари учун мобил дастур ишлаб чиқилди

18:30 31.07.2018 323

Бу йилдан бошлаб Қрим зиёратчилари учун Ҳаж мобил дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастур АВН-ТУР ҳаж оператори томонидан тайёрланди. Бу ҳақда Islam.ru хабар тарқатди.

Дастур интернетга уланган ҳолда ишлайди. Зиёратчилар мазкур дастурни Play Market ва AppStore орқали бепул ўз смартфонларига юклаб олишлари мумкин.

АВН-ТУР ҳаж оператори раҳбари Артур Рашидовнинг айтишича, дастурда зиёратчи ҳақидаги маълумотлар жойланади. Шахсий кабинетга кириш орқали у ўзининг рўйхатини кўриши, ўзининг қайси гуруҳда эканлиги, учиш вақти, рейс рақами ва Саудиядари меҳмонхонаси номини билиб олиши мумкин.

“Дастурда махсус «SOS» тугмаси ҳам бўлиб, зиёратчи адашиб қолса ёки йўқолиб қолса, ундан фойдаланади. Гуруҳ раҳбари сигнал келиши билан зиёратчининг турган жойини аниқлайди ва унгда ёрдам уўрсатади”, – дейди Артур Рашидов.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!