Қримдаги масжиднинг очилиши кечиктирилди

14:33 12.01.2019 644

Симферополда қурилаётган, Қримда асосийга айланиши кутилаётган масжиднинг қуриб битказилиши бир неча ойларга кечикмоқда.

РИА Новостининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, масжиднинг очилиши апрель ойидан августга кўчирилди.

"Масжиднинг қурилиши сўнгги босқичига етиб келди. Хоналарнинг ички қисмини пардозлаш ишлари якунланса бўлди", дея хабар берди манба.

Масжиднинг очилиши кечиктирилишига сабаб, лойиҳа қайта кўриб чиқилгани билан боғлиқ, дейилади хабарда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!