Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қримдаги янги тиббий марказда намозхона очилди

525

Н.А. Семашко номидаги Қрим республика клиник касалхонасида. Симферополда намоз учун хона ташкил этилди. Мусулмонларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, бинонинг биринчи қаватида намоз ўқиш учун хона керакли нарсалар билан жиҳозланган.

Қрим ва Севастопол шаҳри мусулмонлар идораси ҳамда касалхонада ишловчи мусулмонлар намозхона очилишида жонбозлик кўрсатишди.

Н.А. Семашко номидаги Қрим республика клиник касалхонасининг бош шифокори Валентина Фурсов ва муфтий ёрдамчиси, Симферопол шаҳри бош имоми Муҳаммад Исломов, касалхонага намоз ўқийдиган жой зарур деган хулосага келишди.

Бош шифокорнинг сўзларига кўра, руҳий соғлиқ, жисмоний соғлиқ каби муҳимдир.

"Намозхона ҳар доим беш вақт намозлар учун очиқ бўлади”, - деган Муҳаммад Исломов.

Шунингдек, у намозхонанинг Ислом дини асосларига мос жиҳозланишини ўз зиммасига олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримни Украинага қайтаришмоқчи

1786 09:00 24.08.2021

Қадимий масжидда юз йиллар ўтиб яна жума намози ўқилди

1107 09:56 26.05.2021

Россия Украина билан чегарага қанча аскар йиққани маълум қилинди

1535 08:35 20.04.2021

Россия Қрим учун жазоланяпти

1198 08:30 31.03.2021

Украинада Қримни қайтариш бўйича стратегия тасдиқланди

1107 18:30 25.03.2021

Қрим ва Севастополдаги чет эл фуқароларининг ерлари олиб қўйилади

1007 10:40 21.03.2021
« Орқага