Қуддус амакининг сабоқлари (17-сабоқ)

20:00 25.04.2019 311

Дуо қилайлик

Мана, азиз ва севимли дилбандларим,  Қуддус амакингизнинг сабоқлари ҳам ҳозирча ниҳоясига етди. Энди сизлар билан вақтинча хайрлашамиз. Фақат сизларга битта илтимосим бор: юқорида айтиб берган ҳамма гапларимни доимо қулоғингизда тутинг. Эсдан чиқиб қолмаслиги учун қайта-қайта ўқиб юринг. Ўзингиз билиб олгандан кейин бошқаларга ҳам айтиб беринг! Энг асосий гапим шуки, ана шу ўрганган нарсаларингизга ҳамиша амал қилиб, бажаришга урининг, ҳаракат қилинг. Фақат яхши ишларни қилиб, ёмонидан қочинг. Шунда чин мусулмон бўласиз. Аллоҳ таолога севимли банда ва Пайғамбар алайҳиссаломга суюкли уммат бўласиз. Аллоҳ таоло ваъда қилган гўзал ва сўлим жаннат сизники бўлади. Бу гапларим ҳеч қачон ёдингиздан чиқмасин, ширинтойларим!

Ҳа, айтгандай, ҳар гал дуога қўл очганда Қуддус амакингизни ҳам бир эслаб қўйинглар, хўпми, асалларим! Қани энди, ҳаммамиз қўлларимизни кўтариб, Аллоҳга чин дилдан ёлвориб бир дуо қилайлик-чи: «Эй, бутун дунёларнинг эгаси, ҳаммамизни яратган Парвардигоримиз! Бизларни яхши, солиҳ бандаларингдан қилгин! Ёмон ишлардан, турли фалокатлардан Ўзинг асрагин! лймонли, Ўзингдан қўрқадиган, Ўзингга бўйсунадиган, айтганларингни бажарадиган кишилар қилиб тарбия қилгин! Омин, я Роббал Оламийн!»

“Қуддус амакининг сабоқлари” китобидан

Давоми бор...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!