Қуддус амакининг сабоқлари (16-сабоқ)

20:00 24.04.2019 320

Ёмонликдан қочинг

Ассалому алайкум, менинг жажжи эркатойларим! Ўтган дарсимизда яхши бола, ҳақиқий мусулмон бола қандай бўлиши кераклигини сизларга тушунтириб бергандим. Бугунги машғулотимизда сизлар билан ёмон ишлар нималар, улардан қандай қилиб узоқда юриш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз, хўпми? Дунёда яхши ишлар бўлгандан кейин ёмон ишлар ҳам бўлади, тўғрими? Мусулмон фарзандлар ана шу ёмон ишларни қилиб қўймаслик учун уларни билиб олишлари керак. Улардан доимо қочишлари зарур. Мабодо бирортасини билмасдан ёки ўртоқларининг сўзига кириб қилиб қўйишса, дарров Аллоҳ таолодан кечирим сўрашлари даркор. Кечирим сўрашни биласизми? «Астағфируллоҳ» дейсиз ёки «Эй Аллоҳим, мана шу қилган гуноҳимни кечиргин» дейсиз.

Ёмон ишламинг энг каттаси, гуноҳларнинг энг оғири – Аллоҳга ширк келтириш. Бу ҳақда дастлабки машғулотларда айтиб бергандим. Яна қайтараман: бу – ишдами, ибодатдами, қаерда бўлсин Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиб қўйиш. Чунки Аллоҳ – ягона, битта! Унинг ҳеч қандай шериги, тенги, ўхшаши йўқ. У бермаса, ҳеч ким ризқ бермайди, ёрдам беролмайди, бирор нарсадан қутқаролмайди. Аллоҳга ширк келтиришдан, ана шу ёмон ишдан сақланинг! Акс ҳолда, албатта, дўзахга тушасиз.

Яна ёмон ишларга бировни ноҳақ ўлдириш, намоз ўқимаслик, ота-онани оғринтириб, уларга осий бўлишлик, рўзани сабабсиз очиб юбориш, Пайғамбаримизга туҳмат қилиш, маст қиладиган ичимлик ичиш, бировнинг нарсасини ноҳақ тортиб олиш каби ишлар ҳам киради.

Мусулмон болалар, айниқса, ёлғон гапириш, ваъда бериб бажармаслик, бировнинг нарсасини ўғирлаш, алдамчилик, қимор ўйнаш, ўтган дарсларда айтилган ҳаром нарсалами ейиш, чақимчилик, керилиб, мақтаниш, оч кўзлик, ёлғон гувоҳлик бериш, бузуқлик каби оғир гуноҳ бўладиган ёмон ишлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Чунки одам яхши бўлса Аллоҳни таниб, намозларни ўқиб, рўзаларни тутиб юрсаю юқоридаги гуноҳларии қилса, савоблари ўчиб кетади. Жаннатга кириши қийинлашади. Шунинг учун бунақа ёмон ишларни асло қилмасликка ҳаракат қилинг.

Бордию бирорта ошнангиз ёки катта болалар ана шундай ишларга бошласа, сира кўнманг. «Қуддус амаким айтганлар, бу ишлар гуноҳ бўлади», деб уларни ҳам қайтаринг. Шунда сизнинг савобингиз икки баравар кўпайиб кетади. Аллоҳ таоло ва Ҳазрати Пайғамбаримизга суюкли, ёқадиган исломий фарзанд бўласиз. Гапимни яхшилаб эслаб, унга доим амал қилиб юринг, хўпми, дўмбоқчаларим?!

“Қуддус амакининг сабоқлари” китобидан

Давоми бор...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!