Қуддусдаги насроний черковлари етакчилари исроиллик радикал гуруҳлар насронийларни шаҳарда қувиб чиқаришга уринаётганини маълум қилди, дея хабар беради IslamNews.
Руҳонийларнинг қўшма баёнотида радикаллар қўрқитиш, дин арбоблари ва оддий насронийларга нисбатан жисмоний зўравонлик, ҳақорат, черковларга ҳужум, зиёратгоҳларни таҳқирлаш каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз мақсади сари интилаётгани алоҳида таъкидланган.
Баёнотни Қуддус православ черкови номидан патриарх Феофил III, арман патриархи Нурхан Манукян, Қуддус лотин патриархати вакили, архиепископ Пьербаттиста Пиццабалла ва бошқалар имзолаган.
Уларнинг айтишича, маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари радикал гуруҳларни жиловлаш учун тегишли чораларни кўрмаяпти.
Бундан ташқари, радикаллар насронийлар мавзесидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган мулкларни яширин ҳийла-найранглар ва қўрқитиш йўли билан сотиб олишни давом эттирмоқда.
“Бу насронийлар сонининг сезиларли даражада камайишига ва Байтлаҳм ва Қуддус ўртасидаги тарихий зиёрат йўлларининг янада узилишига олиб келмоқда”, – дейилади баёнотда.