Қуддусда фаластинлик оила уйидан ҳайдалди

08:30 19.02.2019 705

Исроил полицияси Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида яшовчи мусулмон оилани уйидан қувиб чиқарди, дея хабар бермоқда AlJazeera.

Бунга сабаб Исроил Олий судининг Абу Ассаб оиласи яшайдиган уйнинг қонуний эгаси аслида яҳудийлар деган қарор чиқаришидир.

Кўп йиллардан бери бу уйда яшаб келган Рания Абу Ассаб бино томига Исроил байроғи ўрнатилганидан қаттиқ хафа бўлганини айтди.

“Бу менинг уйим, улар ҳаётимни тортиб олишди, улар ҳамма нарсани тортиб олишди”, – деди аёл. Унинг турмуш ўртоғи Ҳотам ва ўғли Маҳдий полицияга қаршилик кўрсатгани учун ҳибсга олинди.

Абу Ассаб оиласи 65 йилдан бери яшаб келган уй аввалига яҳудийларга тегишли бўлгани даъво қилинмоқда. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!