Қуддусда Гватемала элчихонаси очилди

19:20 16.05.2018 415

Қуддусда АҚШ элчихонаси очилганидан икки кун ўтиб – 16 майда Гватемала элчихонаси ҳам очилди.

Reuters агентлиги хабарида айтилишича, шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган элчихонанинг очилиш маросимида Гватемала президенти Жимми Моралес ва Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху қатнашди.

Нетаньяху Лотин Америкасига сафари чоғида биринчи бўлиб Гватемалага боришини маълум қилди. Моралес эса Исроил ва Гватемала халқлари биродар эканини таъкидлади.

Аслида Гватемала элчихонаси 1 майдан фаолият кўрсата бошлаган. Шунинг учун уни Қуддусга кўчирилган илк дипломатик ваколатхона дейиш мумкин.

21 май куни Қуддусда Парагвай элчихонасининг ҳам очилиши кутилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!