Автобус бекати яқинида портлаш юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ташлаб кетилган сумкада портлаш мосламаси бўлган. Ҳодиса оқибатида 10 дан ортиқ фуқаро жароҳатлангани айтилмоқда.
Чоршанба куни Қуддус чеккасидаги автобус бекати яқинида портлаш содир бўлди. Полиция буни Фаластин ҳужуми деб тахмин қилмоқда. Шифохоналарнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида камида 12 киши яраланган, улардан иккитасининг аҳволи ҳозирда оғир.
Портлаш одатда йўловчилар гавжум бўлган шаҳар ташқарисига олиб борадиган шоссе ёқасидаги автобус бекатида содир бўлган. Портлаш содир бўлган пайтда воқеа жойида бўлган шифокор Ёсеф Хаим Габай Армия радиосига айрим ярадорлардан кучли қон кетаётганини маълум қилган.
Сабаби ҳали аниқланаётган бўлса-да, воқеа Исроил-Фаластин ўртасидаги кескинлик юқори бўлган бир пайтда, Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир неча ой давом этган рейдлари ортидан исроилликларга қарши 19 кишининг ўлимига олиб келган ҳалокатли ҳужумлар ортидан содир бўлди.
Жорий йилда Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда исроиллик-фаластинлик жангларда 130 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Расмийлар 2022 йил сўнгги 16 йил ичидаги энг қонли йил бўлганини маълум қилган. Исроил армияси ҳалок бўлган фаластинликларнинг аксарияти жангарилар бўлганини айтади. Аммо босқинларга норозилик билдирган, тош отган ёшлар ва тўқнашувларда иштирок этмаганлар ҳам ўлдирилган.
Сўнгги ҳафталарда Фаластиннинг исроилликларга қарши ҳужуми оқибатида яна камида беш киши ҳалок бўлди.
Шаҳар шимолидаги «Рамот» маҳалласида иккинчи портлаш юз бергани ҳақида хабарлар бор, аммо полиция буни ҳозирча тасдиқламади.