TIKA Қуддусдаги 700 та оилага 500 доллардан тарқатди

21:00 17.05.2018 766

Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги TIKA Қуддус шаҳридаги 700 та муҳтож оилага 500 долларлик хайрия талонлари тарқатди. Бу ҳақида “Анадўлу” хабар берди.

Буни агентлик Рамазон ойи давомида Қуддусдаги муҳтож оилалар ва тадбиркорларни қўллаб\-қувватлаш мақсадида амалга оширди.

Шарқий Қуддусдаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган маросимда агентликнинг Фаластиндаги вакили муҳтож оилаларга хайрия талонларини тарқатди.

Энди талонларга эга бўлган оилалар Қуддусдаги 50 та озиқ-овқат ва кийим-кечакка ихтисослашган ерлардан харид қилишлари мумкин.

Минтақадаги тадбирлорларнинг барчалари тенг имкониятга эга бўлишлари учун ҳар бир дўкон 7000 доллардан ортиқ товар сотолмайди.

Бу Қуддусдаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволни яхшилашга қўйилган муҳим қадам ҳисобланади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!