Қуддусдаги масжиднинг таъмирланиши яҳудийларни хавотирга солиб қўйди

11:30 30.01.2019 1535

Шарқий Қуддусда яшовчи яҳудийлар “Ад-Дисий” масжидининг таъмирланишидан норози бўлмоқда.

Vesty.co.il нашрининг ёзишича, таъмирлаш ишлари ўтган йилнинг охирида бошланган. Масжид жойлашган ҳудудни исроилликлар Яҳудийлар мавзеси деб атайди, ваҳоланки, халқаро қонунларга кўра Шарқий Қуддус Исроил томонидан босиб олинган деб ҳисобланади.

“Эски шаҳарда деярли ҳар қадамда масжид жойлашган. Мусулмонлар яшамайдиган жойда яна бир масжиднинг нима кераги бор? – деди Пнина Сейдель исмли аёл. – Менинг болаларим кечалари муаззинларнинг овозидан уйғониб кетишини тасаввур қилолмайман”.

Эски шаҳар раввинлар кенгаши котиби Эфраим Гольцберг Қуддус ҳокими Йорам Халевга мактуб йўллаб, вазиятга аралашишни сўраган. Унинг айтишича, битта масжид ишга тушадиган бўлса, яқин орада Яҳудийлар мавзесида ўнлаб масжидлар очилиши мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!