Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қуллик айблови ва мезон

1669

Қуллик айблови ва мезон

Умавийлар ҳукмронлиги билан биргаликда инсонларни қадрлашда эътиборга олинувчи мезонлар қисман ўзгарди. Баъзан араб бўлмаган олимлар, баъзан эса насабида қуллик борлиги топилган фуқаҳолар четлаштириб қўйилди. Бироқ, тобеъинлар давридаги фақиҳларнинг энг машҳурлари аслан араб бўлмаганлари эди. Ҳишом ибн Абдулмалик билан Ато ўртасида бўлиб ўтган ушбу суҳбат ҳам миллатчиликдан дарак бериш билан бирга фақиҳларнинг буюклари маволи (аслан араб бўлмаган, юксак илм соҳиблари) бўлганлигига далил бўла олади. Ҳишомнинг шаҳар фақиҳларининг миллиятлари билан алоқадор саволига Ато шу шаклда жавоб берган экан:

“Мадина фақиҳини сўраётган бўлсанг у, Ҳазрати Умарнинг ўғли Абдуллоҳнинг мавлоси Нофеъдир. Макка фақиҳи Ато ибн Абу Рабоҳ, Яман фақиҳи Товус ибн Кайсон, Ямома фақиҳи Яҳё ибн Абу Касир, Шом фақиҳи Макҳул, Жазира фақиҳи Маймун ибн Миҳрон, Хуросон фақиҳи Даҳҳок ибн Музоҳим, Басра фақиҳлари Ҳасан Басрий ва Ибн Сириндир. Буларнинг барчалари юксак даражали илм соҳиблари бўлиб, улардан ҳеч бири араб миллатига мансуб бўлмаганлар. Биргина Кўфа фақиҳи Ниҳои араб бўлган. Ҳишомнинг ушбу манзара қаршисидаги изоҳи ажабланарли: “Сал қолса жоним чиқарди. Улардан ҳеч бири араб эмас эди”.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ араб эмаслар. Аммо араб бўлмаганлиги аждодларидан бирортаси қул бўлган, дегани эмас.

Имоми Аъзамнинг набиралари Исмоил ибн Ҳаммод насаби ҳақида маълум қилиб: “Мен Марзубон (чегарачи) ўғли Нўъмон ўғли Собит ўғли Нўъмон ўғли, Ҳаммод ўғли Исмоилман” деб, аждодларидан ҳеч бири қул бўлмаганлигини таъкидлаган.

Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳ Исмоил ибн Ҳаммоднинг юқоридаги очиқламаси Имоми Аъзам аждодлари ҳақидаги ҳақиқатга асос бўла олишига урғу беради. Кавсарийнинг бу таъкидига сабаб бўлган нарса – Исмоил ибн Ҳаммоднинг адолатидир. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий ҳам буни тасдиқлаб, Исмоил ибн Ҳаммод ҳақида: “Ҳазрати Умар давридан то бугунга қадар Басра қозилигига Исмоил ибн Ҳаммод каби бирор кимса тайин қилинмади” дейиши билан у кишидан “Шу  муддат мобайнида  Басрада қозилик қилган Ҳасан Басрий ҳамми?” деб сўрашди. Шунда у зот “Аллоҳга қасамки, зоҳид, обид ва вараъ (перҳез) соҳиби Ҳасан Басрий ҳам” деган мазмунда жавоб бердилар.

Исломда инсонларнинг даражасини белгиловчи ягона мезон – тақводир. Аллоҳ таолонинг наздидаги энг устун банда, энг тақводор бандасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўтмишда қул бўлган саҳобийларни кези келганда бошқаларидан устун билганлар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолни ўзларига сирдош қилиб оларкан, амакилари Абу Лаҳабни узоқ тутганлар. Ушбу муносабатни қатъий ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун кўп ҳаракат қилганлар. Буюк саҳобийлар иштирокидаги бир қўшинга бош қўмондон ўлароқ қул Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг ўғли Усома розияллоҳу анҳуни тайин қилганлари бунга ёрқин мисол бўла олади.

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм)

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан 

Таржимон: Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Абу Ҳанифа кўрган саҳобалар

883 18:55 09.06.2021

“Имоми Аъзам изидан” (14-қисм)

707 03:30 04.05.2021

Тожирликдан олимликка

1195 22:00 30.04.2021

“Куфада тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”

903 23:00 08.04.2021

Қозилик мансабини қабул қилмадилар...

1042 23:00 19.03.2021

Имоми Аъзам давлат вазифасини қабул қилмагани учун дарраланди

1295 21:00 10.03.2021
« Орқага