Қумқўрғонда янги масжид очилди

12:40 12.01.2019 520

Бугун, 11 январь куни Қумқўрғон тумани марказида “Шоҳ Машраб” жоме масжидининг янги биноси очилди.

Масжиднинг гўзал шаклда, замонавий услублар ва миллий қадриятларимизни ўзида акс этган биносини кўздан кечиришиб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча инсонларга миннатдорчилик билдирилди.

Дарҳақиқат, бир вақтнинг ўзида 2600 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган, барча қулайликларга эга бўлган маърифат маскани қумқўрғонликларга муносиб туҳфа бўлди. Қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилди. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрати билан меҳнат қилишди.

Жума намозида пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар, имом-хатиблар ва воҳадошларимиз шундай гўзал масжидда ибодат қилишдан бахтиёр эканликларини изҳор этиб, Ватан тинчлиги, халқ фаровонлигини тилаб, дуойи хайрлар қилдилар.

Баҳодир ПЎЛАТОВ

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!